Ўзбекистон ташқи савдосида энг катта улуш Хитой ва Россия ҳиссасига тўғри келди

Oбуна бўлиш
Жорий йил январь-майида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,8 млрд долларга етди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та давлати билан савдо алоқаларини амалга оширди.
Ҳисобот даврида мамлакат ташқи савдо айланмаси 32,8 млрд долларга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга кўп.
Экспорт 12,6 млрд доллар, импорт эса 20,1 млрд доллар бўлди. Олтин ҳисобга олинмаганда, товарлар экспорти 29,4 фоизга ўсиб, 6,5 млрд долларга етди.
Ўзбекистон ташқи савдосида энг юқори улуш Хитой — 23,4 фоиз, Россия — 17,6 фоиз, Қозоғистон — 6,9 фоиз, Туркия — 3,7 фоиз ва Афғонистон — 2,8 фоиз ҳиссасига тўғри келди.
Янгиликлар лентаси
0