Яширин иқтисодиётни аниқловчи платформани ишга тушади

© Пресс-служба президента УзбекистанаБош прокуратура яширин иқтисодиётни аниқловчи платформани ишга туширди
Бош прокуратура яширин иқтисодиётни аниқловчи платформани ишга туширди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2026
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформасини синов режимида ишга туширди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни аниқлаш мақсадида махсус платформа ишга туширилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.
Бош прокуратура томонидан аллақачон синов режимида ишган туширилган “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси лицензиясиз фаолият юритиш, ҳақиқий айланма, иш ўринлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини яшириш, рентабеллик ва фойдани камайтириш каби хавфлар автоматик аниқланйди.
Шундан сўнг платформа соҳалар ва ҳудудларни яширин иқтисодиёт хавфи бўйича “яшил”, “сариқ” ҳамда “қизил” тоифаларга ажратади.
Президент масъулларга 1 январга қадар барча ҳудудлар ва соҳаларни ушбу платформа билан қамраб олиб, тўлиқ ишга туширишни топширди.
Маълум бўлишича, сўнгги икки йилда яширин иқтисодиёт улуши 35 фоиздан 23 фоизгача камайтирилган ва бюджетга қўшимча 38 триллион сўм ундирилган.
Шу билан бирга, айрим соҳаларда яширин иқтисодиёт улуши ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда. Хусусан қишлоқ хўжалигида 81,1 триллион сўмни, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 24,5 триллион сўмни, қурилишда 23,9 триллион сўмни, саноатда эса 6,7 триллион сўмни ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0