https://sputniknews.uz/20260625/venezuela-kuchli-zilzilalar-58576798.html
Венесуэлада кучли зилзилалар содир бўлди: сўнгги маълумотлар
Венесуэлада кучли зилзилалар содир бўлди: сўнгги маълумотлар
Sputnik Ўзбекистон
Венесуэлада магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган икки кучли зилзила содир бўлди. Каракас ва бир қатор штатларда бинолар қулаган, аэропорт ёпилган, дарслар бекор қилинган.
2026-06-25T10:01+0500
2026-06-25T10:01+0500
2026-06-25T10:10+0500
табиий офат
дунё янгиликлари
дунёда
венесуэла
зилзила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/19/58576318_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_d62c6f824ba13978254dfd450a484489.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Венесуэлада кетма-кет икки кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, дастлаб магнитудаси 7,2 бўлган ер силкиниши қайд этилган, орадан бир дақиқадан кам вақт ўтиб 7,5 магнитудали яна бир кучли зилзила юз берган.Энг кучли зилзила 25 июнь Тошкент вақти билан 03:05 да қайд этилди. Унинг эпицентри Морони шаҳридан 16 километр жануби-ғарбда жойлашган, ўчоқ чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.Зилзила пойтахт Каракас ва мамлакатнинг бир қатор штатларида сезилди. Венесуэла ички ишлар вазири Диосдадо Кабелонинг маълум қилишича, айрим ҳудудларда бинолар, уйлар ва турар-жойлар қулаб тушган. Энг кучли силкинишлар Каракас, Миранда, Ла-Гвайра, Арагуа, Карабобо ва Фалькон штатларида кузатилган.Мамлакат раҳбарияти фавқулодда ҳолат эълон қилди. Метро ва темир йўл ҳаракати тўхтатилди, мактабларда дарслар ҳафта охиригача бекор қилинди.Бироқ бу дастлабки прогноз бўлиб, расмий тасдиқланган маълумот эмас.АҚШ Цунами ҳақида огоҳлантириш маркази дастлаб Кариб денгизининг айрим ҳудудлари учун хавф ҳақида хабар берган, аммо кейинчалик бу огоҳлантириш бекор қилинган.Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар Венесуэлага ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
https://sputniknews.uz/20260427/tashkent-zilzila-haqiqat-57179999.html
венесуэла
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/19/58576318_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_930b5c65f88afca847c291a328ad1b74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
табиий офат, дунё янгиликлари, дунёда, венесуэла , зилзила
табиий офат, дунё янгиликлари, дунёда, венесуэла , зилзила
Венесуэлада кучли зилзилалар содир бўлди: сўнгги маълумотлар
10:01 25.06.2026 (янгиланди: 10:10 25.06.2026) Венесуэлада магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган кетма-кет кучли зилзилалар содир бўлди. Пойтахт Каракас ва бир қатор штатларда бинолар қулаган, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Венесуэлада кетма-кет икки кучли зилзила
содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, дастлаб магнитудаси 7,2 бўлган ер силкиниши қайд этилган, орадан бир дақиқадан кам вақт ўтиб 7,5 магнитудали яна бир кучли зилзила юз берган.
Энг кучли зилзила 25 июнь Тошкент вақти билан 03:05 да қайд этилди. Унинг эпицентри Морони шаҳридан 16 километр жануби-ғарбда жойлашган, ўчоқ чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.
Зилзила пойтахт Каракас ва мамлакатнинг бир қатор штатларида сезилди. Венесуэла ички ишлар вазири Диосдадо Кабелонинг маълум қилишича, айрим ҳудудларда бинолар, уйлар ва турар-жойлар қулаб тушган. Энг кучли силкинишлар Каракас, Миранда, Ла-Гвайра, Арагуа, Карабобо ва Фалькон штатларида кузатилган.
Мамлакат раҳбарияти фавқулодда ҳолат эълон қилди. Метро ва темир йўл ҳаракати тўхтатилди, мактабларда дарслар ҳафта охиригача бекор қилинди.
АҚШ Геология хизмати зилзила оқибатлари бўйича “қизил” даражадаги огоҳлантириш берди. Хизматнинг автоматик моделига кўра, қурбонлар сони 100 минг нафаргача етиши эҳтимоли, иқтисодий зарар эса Венесуэла ЯИМнинг 2 фоизидан 20 фоизигача бўлиши мумкин.
Бироқ бу дастлабки прогноз бўлиб, расмий тасдиқланган маълумот эмас.
АҚШ Цунами ҳақида огоҳлантириш маркази дастлаб Кариб денгизининг айрим ҳудудлари учун хавф ҳақида хабар берган, аммо кейинчалик бу огоҳлантириш бекор қилинган.
Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар Венесуэлага ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.