Ўзбекистонда III Халқаро мақом санъати анжумани қандай ўтмоқда - фото
Ўзбекистонда III Халқаро мақом санъати анжумани қандай ўтмоқда - фото
Sputnik Ўзбекистон
Наманганда ЮНЕСКО ва ICESCO шафелигида III Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтмоқда. Тадбирда халқаро ташкилотлар ва 80 дан ортиқ давлатдан маданият ва санъат вакиллари иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Наманган шаҳрида ЮНЕСКО ва Ислом таълим, фан ва маданият ташкилоти — ICESCO шафелигида III Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Нуфузли тадбирда UNESCO, ICESCO, МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, ТУРКСОЙ, Туркий Парламент Ассамблеяси, Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг маданият вазирлари, элчилар, шунингдек, 80 тадан ортиқ давлатдан 250 нафарга яқин маданият ва санъат вакиллари иштирок этмоқда.Анжуман доирасида 18 та давлатдан келган ижрочилар иштирокида халқаро танлов, шунингдек, 50 тага яқин давлатдан ташриф буюрган таниқли мусиқашунос, санъатшунос ва олимлар иштирокида илмий конференциялар ўтказилмоқда.Тадбир доирасида қатор халқаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ва мақом санъатига бағишланган янги лойиҳаларни тақдим этиш ҳам режалаштирилган.Халқаро мақом санъати анжумани Ўзбекистонда 2018 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Унинг асосий мақсадлари мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шунингдек, халқаро миқёсда маданий, илмий ва ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбир доирасида қатор халқаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Наманган шаҳрида ЮНЕСКО ва Ислом таълим, фан ва маданият ташкилоти — ICESCO шафелигида III Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Нуфузли тадбирда UNESCO, ICESCO, МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, ТУРКСОЙ, Туркий Парламент Ассамблеяси, Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг маданият вазирлари, элчилар, шунингдек, 80 тадан ортиқ давлатдан 250 нафарга яқин маданият ва санъат вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуман доирасида 18 та давлатдан келган ижрочилар иштирокида халқаро танлов, шунингдек, 50 тага яқин давлатдан ташриф буюрган таниқли мусиқашунос, санъатшунос ва олимлар иштирокида илмий конференциялар ўтказилмоқда.
Уларда мақом санъатининг бугунги ҳолати, ривожланиш истиқболлари ва замонавий тенденциялари юзасидан фикр алмашилмоқда.
Тадбир доирасида қатор халқаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ва мақом санъатига бағишланган янги лойиҳаларни тақдим этиш ҳам режалаштирилган.
Халқаро мақом санъати анжумани Ўзбекистонда 2018 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Унинг асосий мақсадлари мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шунингдек, халқаро миқёсда маданий, илмий ва ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.