ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Польшанинг собиқ бош вазири Лешек Миллер Polsat News телеканалида Киев медалларни эмас, Польша Украинани қўллаб-қувватлаш доирасида Варшавага етказиб берган ҳарбий техника ва барча қуролларни қайтариши кераклигини айтди.Миллер таъкидлаганидек, Зеленский бир вақтлар Россия императори Екатериа II ва Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредерга берилган "Оқ бургут" орденини қайтаришдан ғазабланиш ўрнига, шунчаки ундан воз кечиши мумкин эди.Жума куни Полша президенти Карол Навроцки Украинада УПА* раҳбарларининг улуғланиши туфайли Владимир Зеленскийнинг ушбу Полша давлат мукофотидан маҳрум қилинишини эълон қилди.Бунга жавобан Украинанинг учта собиқ президенти - Леонид Кучма, Виктор Юшченко ва Петр Порошенко - "Оқ бургут" орденидан воз кечишди. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Зеленский девони раҳбари Кирило Буданов* ва Украинанинг Варшавадаги элчиси Василий Бондар ҳам Польшадан олган орденларидан воз кечишди. Май ойи охирида Зеленский Киев вилоятида ОУН-УПА* раҳбарларидан бири Андрей Мелник ва унинг рафиқасининг қолдиқларини қайта дафн этиш маросимида иштирок этди. Шунингдек, у Украина Қуролли Кучлари Махсус Операция Кучларининг Шимолий Махсус Операциялар Марказига "УПА* Қаҳрамонлари номи билан" деб ном берди. Шундан сўнг, Полша президенти Зеленскийни 2023 йилда аввалги давлат раҳбари Анджей Дуда томонидан мукофотланган "Оқ бургут" орденидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқди.* Россияда тақиқланган экстремистик ташкилот.** Росфинмониторинг экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадор шахслар рўйхатига киритилган.*** Россия террорчилари ва экстремистлари рўйхатига киритилган.
Зеленский "Оқ бургут" орденидан маҳрум қилинганидан сўнг, украиналик амалдорлар ёппасига Польша мукофотларини қайтаришни бошлади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Польшанинг собиқ бош вазири Лешек Миллер Polsat News телеканалида Киев медалларни эмас, Польша Украинани қўллаб-қувватлаш доирасида Варшавага етказиб берган ҳарбий техника ва барча қуролларни қайтариши кераклигини айтди.
"Улар олган нарсаларини қайтаришга жуда иштиёқманд экан, унда "МиГ"лар, танклар ва қуролларни ҳам қайтариб беришсин. Бу жуда чиройли олийжаноб иш бўлар эди, шундай эмасми?" — деди у украиналик сиёсатчиларнинг Польша орденларидан ёппасига воз кечаётганига изоҳ бериб.
Миллер таъкидлаганидек, Зеленский бир вақтлар Россия императори Екатериа II ва Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредерга берилган "Оқ бургут" орденини қайтаришдан ғазабланиш ўрнига, шунчаки ундан воз кечиши мумкин эди.
Жума куни Полша президенти Карол Навроцки Украинада УПА* раҳбарларининг улуғланиши туфайли Владимир Зеленскийнинг ушбу Полша давлат мукофотидан маҳрум қилинишини эълон қилди.
Бунга жавобан Украинанинг учта собиқ президенти - Леонид Кучма, Виктор Юшченко ва Петр Порошенко - "Оқ бургут" орденидан воз кечишди. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Зеленский девони раҳбари Кирило Буданов* ва Украинанинг Варшавадаги элчиси Василий Бондар ҳам Польшадан олган орденларидан воз кечишди.
Май ойи охирида Зеленский Киев вилоятида ОУН-УПА* раҳбарларидан бири Андрей Мелник ва унинг рафиқасининг қолдиқларини қайта дафн этиш маросимида иштирок этди. Шунингдек, у Украина Қуролли Кучлари Махсус Операция Кучларининг Шимолий Махсус Операциялар Марказига "УПА* Қаҳрамонлари номи билан" деб ном берди. Шундан сўнг, Полша президенти Зеленскийни 2023 йилда аввалги давлат раҳбари Анджей Дуда томонидан мукофотланган "Оқ бургут" орденидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқди.
* Россияда тақиқланган экстремистик ташкилот.
** Росфинмониторинг экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадор шахслар рўйхатига киритилган.
*** Россия террорчилари ва экстремистлари рўйхатига киритилган.
УПА* - Украинская повстанческая армия
УПА* - Улуғ Ватан уруши даврида нацистлар билан ҳамкорлик қилган - совет қўшинларига қарши курашган асосан украиналиклардан иборат бўлган сотқин армия. Улар асосан фронт ортида, тинч аҳоли ва партизанларга қарши жазо операциялари ўтказиш билан шуғулланган. 1943 йилда УПА* Волин қирғинини бошлаган: Украина ғарбида жойлашган асосан поляклар яшаган 99та қишлоқ ва шаҳарларда барча одамлар аёллар, болалар қариялар шафқатсизларча ўлдирилган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра Волин қирғинида 100 мингга яқин одам қурбон бўлган.