Талабалар сони 1,5 миллиондан ошди

Oбуна бўлиш
Илк бор талабалар орасида қиз болалар улуши ўғил болалардан ошиб кетди!
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 миллион 535 мингни ташкил этди, деб хабар қилди Миллий статистика қўмитаси.
Бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 102 200 га ёки 7,1% га ошди.
Талабаларнинг 782 900 нафарини қиз болалар ва 752 100 нафарини ўғил болалар ташкил қилди.
Маълумот учун 2021/2022 ўқув йили бошида талабарлар сони салкам икки баравар кам бўлган - 808 400 кишини ташкил қилган.
Батафсил инфографикамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0