Девор йўқ, лекин чегара бор: Германия жамияти ҳалигача иккига бўлинган

© Sputnik / Захари Шойрер / Медиабанкка ўтишАкция "Бессмертный полк" за рубежом
Акция Бессмертный полк за рубежом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2026
Oбуна бўлиш
Германия жамоатчилиги Улуғ Ватан уруши ва Украина масаласида собиқ ГДР ва ГФР чегараси бўйлаб иккига бўлинган.
ТОШКЕНТ, 21 июнь — Sputnik. Германияда жамият собиқ ГДР ва ГФР чегараси бўйлаб иккига бўлинган, деб хабар беради Германиянинг Der Spigel журнали.

Бу Украинага қурол етказиб бериш масаласида яққол кўринмоқда. Ўтган йили ўтказилган сўров натижаларига кўра, собиқ Шарқий Германия давлатларида респондентларнинг 41 фоизи Украинага ҳарбий ёрдамни камайтиришни маъқуллаган, Ғарбий Германияда эса бу кўрсаткич атиги 24 фоизни ташкил этган.

"Германияда ўзаро можаро чизиқлари собиқ Германия ичидаги чегара бўйлаб ўтади. Бунинг тарихий сабаблари бор. 85 йил олдин бошланган Уруш яралари ҳали ҳам немисларнинг хотирасида ёрқин ва ерда билинади", - дейилади мақолада.
Аввалроқ Berliner Zeitung газетаси орадан 35 йил ўтганига қарамасдан Шарқий ва Ғарбий Германияда ойликлар орасида тафовут ҳалигача сақланиб қолганини хабар қилган эди. Нашр ўз мақоласида Федерал статистика бошқармаси маълумотларига асосланган.
Шанба 20 июнь куни Берлинда Улуғ Ватан уруши бошланган кун (22 июнь) арафасида урушга қарши намойиш бўлиб ўтди. Намойишчилар шаҳар маркази бўйлаб "Мамлакатимиз тинчлик истайди", "Россияга нисбатан тажовузкор сиёсатга қарши" ва "Ҳозир НАТОдан чиқинг" каби шиорлар туширилган плакатларни кўтариб ўтишди.
Янгиликлар лентаси
0