Санкт-Петербургда Ўзбекистондаги янги сайёҳлик йўналишлари тақдим этилди

© Sputnik / Sputnik / Бахром ХатамовСамарканд, Регистан. (Архивное фото)
Самарканд, Регистан. (Архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
Oбуна бўлиш
Туризм вакилларига Ўзбекистондаги янги инфратузилма имкониятлари, қўшни давлатларни ўз ичига олган комбо турлар тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Санкт-Петербург Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган "роуд-шоу" бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятининг 40 дан ортиқ сайёҳлик соҳаси вакиллари иштирок этди. Улар орасида Санкт-Петербург туризмни ривожлантириш қўмитаси, Ленинград вилояти маданият ва туризм қўмитаси ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ вакиллари ҳам бор эди.
Тақдимот доирасида Ўзбекистон транспорт инфратузилмасининг имкониятлари, янги сайёҳлик йўналишлари ва Россия бозори талабларига мослаштирилган махсус таклифлар намойиш этилди.
“Транс-Логистик” ва “ОксТоурс” компаниялари раҳбарлари Буюк ипак йўли шаҳарлари бўйлаб классик йўналишларни ҳамда Туркманистон ва Қозоғистонга ташрифни ўз ичига олган комбинациялашган дастурларни қамраб олган долзарб сайёҳлик таклифларини тақдим этишди.
Роуд-шоу бир қатор ишбилармонлик музокаралари ва якка тартибдаги учрашувлар билан якунланди.
Янгиликлар лентаси
0