Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украинанинг дрон ишлаб чиқарувчи корхонасига зарба берди — видео

Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари Красний Лиман ва Константиновкани илдам озод қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россия Аэрокосмик Кучлари Харьков шимоли-ғарбий чеккасида жойлашган Украинанинг учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш корхонасига зарба берди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Су-34М самолёти зарбаси натижасида учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш корхонаси ва уларнинг эҳтиёт қисмларини сақланадиган омбори вайрон бўлди, дейилади хабарда.
Шунингдек Россия Қуролли кучлари ДХРнинг Красний Лиман шаҳарчасида ҳужумни давом эттирмоқда.
"67-моторли ўқчи дивизиясининг бўлинмалари шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида ҳужум қилиб, <...> душманнинг бешта истеҳкомини эгаллаб олди ва 47 та бинони украиналик жангарилардан тозалади", дейилади хабарда.
Шаҳарнинг жанубий туманларида жангчилар 120-ҳудудий мудофаа бригадасининг блокланган қўшинлар гуруҳини деярли йўқ қилишди. Атиги 24 соат ичида улар 30 тагача жангари, зирҳли машинаси, пикап, АҚШда ишлаб чиқарилган "Паладин" 155 мм ўзиюрар артиллерия блоки ва олтита ер усти робот тизимларини йўқ қилишди.
Костантиновкада "Жануб" кучлар гуруҳнинг ҳужумчи бригадалари 94 та бинони озод қилди. Украина қуролли кучлари 95 тагача аскар, иккита зирҳли жанговар машина, 15 та транспорт воситаси, иккита дала артиллерия бўлаги ва 21 та ер усти робот тизимларини йўқотди.
Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 1370 нафар шахсий таркиб, 11та жанговар зирҳли техника, 15 та дала артиллерия қуроллари, 2та ёппасига ўт очиш реактив тизими машиналари, 90та ҳарбий автомобиллар, 740та учувчисиз аппаратларни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0