https://sputniknews.uz/20260620/ozbekiston-qozogiston-va-qirgiziston-suvdan-foydalanishga-kelishib-olishdi-58474792.html
Тошкент, Бишкек ва Остона ёз мавсумида сувдан самарали фойдаланишга келишиб олди
Тошкент, Бишкек ва Остона ёз мавсумида сувдан самарали фойдаланишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Мажлисда сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлашда минтақавий ҳамкорлик муҳим экани таъкидланди. 20.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-20T16:18+0500
2026-06-20T16:18+0500
2026-06-20T16:18+0500
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
сув
электр энергияси
энергетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/14/58474908_0:48:1280:768_1920x0_80_0_0_ecd9e1ed033f208361ebee540add426c.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Бишкекда сув-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳақида келишиб олишди. Учрашувда Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ҳамда сув хўжалиги вазирлари, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК директори Музаффар Бобоевлар иштирок этди. Музокараларда томонлар минтақанинг сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, ёзги мавсумда сув ва энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, мамлакатларнинг барқарор энергия таъминотини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Мажлисда аҳоли сони ўсиши, иқтисодиёт тармоқларининг жадал ривожланиши ва энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиши шароитида минтақавий ҳамкорлик сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили экани таъкидланди.
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/14/58474908_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_41662eecb8151b83f33224fd4edaffdc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, қозоғистон, қирғизистон, сув, электр энергияси, энергетика
ўзбекистон, қозоғистон, қирғизистон, сув, электр энергияси, энергетика
Тошкент, Бишкек ва Остона ёз мавсумида сувдан самарали фойдаланишга келишиб олди
Мажлисда сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлашда минтақавий ҳамкорлик муҳим экани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Бишкекда сув-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳақида келишиб олишди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар 2026 йилнинг июль–август ойларида мамлакатларни сув ва энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича қўшма Баённомани имзоладилар, - деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Учрашувда Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ҳамда сув хўжалиги вазирлари, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК директори Музаффар Бобоевлар иштирок этди.
Музокараларда томонлар минтақанинг сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, ёзги мавсумда сув ва энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, мамлакатларнинг барқарор энергия таъминотини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мажлисда аҳоли сони ўсиши, иқтисодиёт тармоқларининг жадал ривожланиши ва энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиши шароитида минтақавий ҳамкорлик сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили экани таъкидланди.