Экология қўмитаси Сурхондарёда фуқаро томонидан яратилган ўрмонни кўздан кечирди

© Комитет по ЭкологииАзиз Абдуҳакимов встретился с Александром Фединым
Азиз Абдуҳакимов встретился с Александром Фединым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
Oбуна бўлиш
Оқтепа сув омобори ҳудудида Александр Федин томонидан яратилган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида экология соҳаси фидойиси Александр Федин билан учрашиб, "Оқтепа" сув омбори ҳудудида яратилган боғни кўздан кечирди.
© Комитет по ЭкологииАзиз Абдуҳакимов встретился с Александром Фединым
Азиз Абдуҳакимов встретился с Александром Фединым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
Азиз Абдуҳакимов встретился с Александром Фединым
Раис мулоқот давомида Федин давлат ҳимоясида эканлиги ҳамда Экология қўмитаси тизимидаги Ўрмон агентлигига ишга олинишини таъкидлади.
Қолаверса, "Оқтепа" сув омбори ҳудудидаги, узоқ йиллар давомида ноёб дарахтзорга айлантирилган, ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва бошқа биохилма-хиллик объектлари мавжуд бўлган ер майдонида "Дендрология боғи" ташкил этилади.
Бундан ташқари, кўп йиллик меҳнати, табиатни асрашга қўшган ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳолатини инобатга олиб, Федин учун дендрология боғи ҳудудида зарур қулайликларга эга кичик уй-жой ҳам барпо қилинади.
Шу билан бирга, боғ ходимларига керакли шарт-шароитлар яратилади, хусусан, улар квадроцикллар билан таъминланади.
© Комитет по ЭкологииАзиз Абдуҳакимов встретился с Александром Фединым
Азиз Абдуҳакимов встретился с Александром Фединым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
Азиз Абдуҳакимов встретился с Александром Фединым
Янгиликлар лентаси
0