https://sputniknews.uz/20260619/zaxarova-markaziy-osiyo-58448522.html
“Суверенитетни ҳурмат қилишга асосланган”: Захарова Марказий Осиё билан ҳамкорлик ҳақида
“Суверенитетни ҳурмат қилишга асосланган”: Захарова Марказий Осиё билан ҳамкорлик ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Россия ўзаро манфаатли ва сиёсийлаштирилмаган ҳамкорликни ривожлантиришдан, жумладан, Ўзбекистон билан нодир металларни қазиб олиш, қайта ишлаш лойиҳаларидан... 19.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-19T13:29+0500
2026-06-19T13:29+0500
2026-06-19T13:29+0500
сиёсат
мария захарова
марказий осиё
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/13/58448578_0:43:3487:2004_1920x0_80_0_0_10803e7c3ea2adca86dc6cd91b5dd2d6.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия Марказий Осиёни ноёб ва бошқа муҳим хомашё соҳасида катта салоҳиятга эга бўлган стратегик муҳим минтақа деб билади. Фақат кичик бир лекини бор: Россия ушбу минтақадаги мамлакатларни суверен, мустақил деб билади ва уларни айнан шу сифатда ҳурмат қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Россия ёндашуви шерикларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш, иқтисодий манфаатларни адолатли тақсимлаш истагига асосланган. Эътибор қайта ишлашни маҳаллийлаштириш, илмий-техникавий ҳамкорлик, кадрлар тайёрлаш ва саноат мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган.Россия ТИВ вакили минтақа давлатлари нафақат ишлаб чиқилаётган, балки Ғарб томонидан мажбурлаб ўтказилаётган неоколониализм доктринаси контекстида фақат хомашё етказиб берувчи бўлиб қолмаслиги кераклигини қайд этди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/13/58448578_379:0:3110:2048_1920x0_80_0_0_0dc6cab8fbf659383635b1b988ee95e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мария захарова, марказий осиё, ўзбекистон
сиёсат, мария захарова, марказий осиё, ўзбекистон
“Суверенитетни ҳурмат қилишга асосланган”: Захарова Марказий Осиё билан ҳамкорлик ҳақида
Россия ўзаро манфаатли ва сиёсийлаштирилмаган ҳамкорликни ривожлантиришдан, жумладан, Ўзбекистон билан нодир металларни қазиб олиш, қайта ишлаш лойиҳаларидан манфаатдор.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия Марказий Осиёни ноёб ва бошқа муҳим хомашё соҳасида катта салоҳиятга эга бўлган стратегик муҳим минтақа деб билади. Фақат кичик бир лекини бор: Россия ушбу минтақадаги мамлакатларни суверен, мустақил деб билади ва уларни айнан шу сифатда ҳурмат қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Маҳаллий ресурслардан, биринчи навбатда, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан фойдаланиш учун глобал рақобат кучайиб бораётган бир пайтда, Россия Федерацияси ўзаро манфаатли ва сиёсийлаштирилмаган ҳамкорликни ривожлантиришдан, жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан геология-қидирув, нодир металларни қазиб олиш, қайта ишлаш, шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга қўшма ишлаб чиқариш занжирларини яратишдан манфаатдор. Россия томони тегишли лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур компетенция, касбий тажриба, кўникмалар, технологияларга эга”, - деди Захарова брифинг давомида Sputnik Ўзбекистон мухбири саволига жавоб бераётиб.
Унинг сўзларига кўра, Россия ёндашуви шерикларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш, иқтисодий манфаатларни адолатли тақсимлаш истагига асосланган. Эътибор қайта ишлашни маҳаллийлаштириш, илмий-техникавий ҳамкорлик, кадрлар тайёрлаш ва саноат мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Россия ТИВ вакили минтақа давлатлари нафақат ишлаб чиқилаётган, балки Ғарб томонидан мажбурлаб ўтказилаётган неоколониализм доктринаси контекстида фақат хомашё етказиб берувчи бўлиб қолмаслиги кераклигини қайд этди.