https://sputniknews.uz/20260619/evroosiyo-kinofest-58462292.html
Ўзбек режиссёри “Евроосиё Кинофест” ва кино санъати ривожланиши ҳақида
Ўзбек режиссёри “Евроосиё Кинофест” ва кино санъати ривожланиши ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Рашид Маликовнинг ишончи комилки, “Евроосиё-Кинофест”нинг асосий вазифаси мамлакатлар ва авлодлар ўртасидаги маданий алоқаларни сақлашдан иборат. 19.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-19T19:04+0500
2026-06-19T19:04+0500
2026-06-19T19:04+0500
видео
кино
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/13/58462797_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_caf4d8ddf91d7c0aeb6596ff5dada357.jpg
Ўзбекистонлик режиссёр, сценарист ва педагог Рашид Маликов “Евроосиё-Кинефест”га ўзининг “Пахта” тўлиқ метражли бадиий фильми билан келган. Фильм халқаро фестивалларда қатнашиб, катта қизиқиш уйғотганди. Энди уни Евроосиёнинг асосий кино тадбирида намойиш этишди.Фильм ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар туфайли ҳаёти парчаланган ёш оила ҳақида ҳикоя қилади. Маликовнинг сўзларига кўра, “Пахта” фильми Марказий Осиёнинг кўплаб аҳолисига яқин бўлган мавзуни кўтаради.Ҳикоя марказида – минтақа аҳолиси дуч келаётган меҳнат миграцияси ва ижтимоий қийинчиликлар ортидан оиланинг парчаланиши.Маликов бу Марказий Осиё ва бошқа ҳудудлар учун ҳам долзарблигини таъкидлади.“Пахта” фильми – нафақат Маликовнинг моҳир режиссёрлик фаолияти, балки унинг ВГИКнинг Тошкент филиалидаги педагогик ишининг ҳам маҳсули. Фильм устида ишлаш талабалар учун кинонинг ичкарисидан кўриш учун ҳақиқий имконият бўлган.Унинг сўзларига кўра, “Евроосиё-Кинофест” ўз фильмларини олиб келаётган ва ўзлари ҳақида баралла гапиришга ҳаракат қилаётган ёш ва ғайратли режиссёрлар билан тўлиб тошган. Айнан шу боис форумни келажак фестивали деб атайди.Марказий осиёлик ёш режиссёрлар ҳақида гапираётиб, Маликов бугунги кунда улар кўпроқ ҳақиқий ижтимоий муаммоларга мурожаат қилаётганини қайд этди. Уларнинг диққат марказида – оилавий можаролар, ўзликни билиш масалалари, иқтисодий қийинчиликлар ва инсоний муносабатлар.Режиссёр айнан бундай мавзулар томошабинлар билан унга тушунарли тилда суҳбатлашишга қодир мазмунли кинолар яратишга имкон беради деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Марказий Осиё кино учун материалларга бой, зеро ҳаётнинг ўзи катта экранлар лойиқ ҳикояларни тақдим этиб туради.Маликов учун “Евроосиё-Кинефест” маъноси соврин учун танлов билан чекланиб қолмайди. Унинг ишончи комилки, фестивалнинг асосий вазифаси мамлакатлар ва авлодлар ўртасидаги маданий алоқаларни сақлашдан иборат.“Агар бу кинофестивалнинг вазифаси санъат ва мазмун орқали Евроосиё маконини бирлаштириш, авлодларни бирлаштириш бўлса, унда у бунинг уддасидан чиқмоқда. Назаримда, бу ёш фестиваль, ва у Евроосиёнинг ёш ижодкорларини бирлаштириб, ўз вазифасини 100 фоиз бажармоқда”, - дея қайд этди режиссёр.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/13/58462797_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_0e8d5c89a2cd7cff7794908c9f808cb8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, кино, ўзбекистон, видео
видео, кино, ўзбекистон, видео
Ўзбек режиссёри “Евроосиё Кинофест” ва кино санъати ривожланиши ҳақида
Эксклюзив
Рашид Маликовнинг ишончи комилки, “Евроосиё-Кинофест”нинг асосий вазифаси мамлакатлар ва авлодлар ўртасидаги маданий алоқаларни сақлашдан иборат.
Ўзбекистонлик режиссёр, сценарист ва педагог Рашид Маликов “Евроосиё-Кинефест”га ўзининг “Пахта” тўлиқ метражли бадиий фильми билан келган. Фильм халқаро фестивалларда қатнашиб, катта қизиқиш уйғотганди. Энди уни Евроосиёнинг асосий кино тадбирида намойиш этишди.
Фильм ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар туфайли ҳаёти парчаланган ёш оила ҳақида ҳикоя қилади. Маликовнинг сўзларига кўра, “Пахта” фильми Марказий Осиёнинг кўплаб аҳолисига яқин бўлган мавзуни кўтаради.
Ҳикоя марказида – минтақа аҳолиси дуч келаётган меҳнат миграцияси ва ижтимоий қийинчиликлар ортидан оиланинг парчаланиши.
“Фильмдаги барча воқеалар олдинги Совет Иттифоқи ва ҳозирги постсовет ҳудуди билан боғлиқ. Шу сабабли у фестиваль томошабинларига яқин бўлади деб ўйлайман”, - дейди режиссёр.
Маликов бу Марказий Осиё ва бошқа ҳудудлар учун ҳам долзарблигини таъкидлади.
“Мен қишлоқдан бўлган, содда ва ўқимаган аёлнинг тақдирини кўрсатишни истадим. Бироқ шу билан бирга у меҳрибон, қалбида кири йўқ. Мен бундан ижтимоий драма қилишга уриндим”, - деди режиссёр фильм намойишидан олдин.
“Пахта” фильми – нафақат Маликовнинг моҳир режиссёрлик фаолияти, балки унинг ВГИКнинг Тошкент филиалидаги педагогик ишининг ҳам маҳсули. Фильм устида ишлаш талабалар учун кинонинг ичкарисидан кўриш учун ҳақиқий имконият бўлган.
Унинг сўзларига кўра, “Евроосиё-Кинофест” ўз фильмларини олиб келаётган ва ўзлари ҳақида баралла гапиришга ҳаракат қилаётган ёш ва ғайратли режиссёрлар билан тўлиб тошган. Айнан шу боис форумни келажак фестивали деб атайди.
“Бу келажак фестивали, ёшлар ва шижоат фестивали”, - деди режиссёр ва бундай майдонлар турли мамлакатларнинг, хусусан, Марказий Осиё ва Россия ижодкорларини бирлаштиришга ёрдам бериши ва профессионал мулоқот ва тажриба алмашиш учун макон яратишини таъкидлади.
Марказий осиёлик ёш режиссёрлар ҳақида гапираётиб, Маликов бугунги кунда улар кўпроқ ҳақиқий ижтимоий муаммоларга мурожаат қилаётганини қайд этди. Уларнинг диққат марказида – оилавий можаролар, ўзликни билиш масалалари, иқтисодий қийинчиликлар ва инсоний муносабатлар.
Режиссёр айнан бундай мавзулар томошабинлар билан унга тушунарли тилда суҳбатлашишга қодир мазмунли кинолар яратишга имкон беради деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Марказий Осиё кино учун материалларга бой, зеро ҳаётнинг ўзи катта экранлар лойиқ ҳикояларни тақдим этиб туради.
Маликов учун “Евроосиё-Кинефест” маъноси соврин учун танлов билан чекланиб қолмайди. Унинг ишончи комилки, фестивалнинг асосий вазифаси мамлакатлар ва авлодлар ўртасидаги маданий алоқаларни сақлашдан иборат.
“Агар бу кинофестивалнинг вазифаси санъат ва мазмун орқали Евроосиё маконини бирлаштириш, авлодларни бирлаштириш бўлса, унда у бунинг уддасидан чиқмоқда. Назаримда, бу ёш фестиваль, ва у Евроосиёнинг ёш ижодкорларини бирлаштириб, ўз вазифасини 100 фоиз бажармоқда”, - дея қайд этди режиссёр.