Украина Москва вилоятига оммавий дрон ҳужуми уюштирди

© РИА НовостиРабота ПВО.
Работа ПВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2026
Oбуна бўлиш
Ярим тундан ҳозирга қадар Москва вилояти ҳудудида 137та Украина дрони уриб туширилди. Айрим дронлар нишонга етиб борган.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Украина Москва вилоятига оммавий дрон ҳужуми уюштирди.

Москва мери Сергей Собянин маълум қилишича, ҳужум пайтида бир нечта дронлар Москва нефтни қайта ишлаш заводига теккан.
"Ҳаво мудофааси кучлари катта ҳужумни қайтаришни давом эттирмоқда. Бир нечта дронлар Москва нефтни қайта ишлаш заводига етиб боришга муваффақ бўлишди", деб ёзган у Мах платформасида.
Расмийлар ҳужумлар оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Бундан ташқари, учувчисиз аппаратлар парчалари Садовод савдо маркази ҳудудига тушди. У ерда кичик зарарлар қайд этилган ва ҳеч ким жароҳат олмаган. Фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишламоқда.

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёвнинг сўзларига кўра, Электросталдаги хусусий уйнинг томига дрон парчалари тушиб кетиши натижасида бир аёл жароҳат олган.
Жуковскийда ҳам дрон кўп қаватли уйга қулаган. Чехов ва Павловский Посаддаги хусусий уйлар ҳам шикастланган, душман дронларининг парчалари эса Крюково қишлоғидаги бир нечта дачаларга тушган.
Фитнес маркази ва Люберцы саноат зонасидаги объект ҳам шикастланган. Белая Дача савдо марказининг томи ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.
Шереметево, Домодедово, Внуково ва Жуковский аэропортларида вақтинчалик чекловлар эълон қилинган эди. Ҳозир чекловлар бекор қилинган.

Украина Қуролли Кучларининг террорчи ҳужумларига жавобан Россия қўшинлари фақат ҳарбий объектлар ва Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига юқори аниқликдаги ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги қуроллар, шунингдек, дронлар билан зарба бермоқда.
Янгиликлар лентаси
0