Россия Рай-Александровкани озод қилди — сўнгги янгиликлар
19:50 18.06.2026 (янгиланди: 20:06 18.06.2026)

© Sputnik / Сергей Бобылев
/ Oбуна бўлиш
Россия Украинага 522 нафар қурбон бўлган аскарларнинг жасадларини топширди ва 33 нафар ҳарбий хизматчилар жасадларини қайтариб олди.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари ДХРдаги Рай-Александровкани озод қилди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Украина қуролли кучлари сўнгги сутка давомида 1360 нафар шахсий таркибини, 4та жанговар зирҳли техникасини, 7та дала артиллерия қуролларини, битта ёппасига ўт очиш реактив тизими машинасини, 4та "Фламинго" ракетасини, 87 ҳарбий автомобиллларини ва 992та дронларини йўқотди, - дейилада хабарда.
Махсус операция ҳудудидан сўнгги хабарлар
Россия Украинанинг 522 аскарининг жасадларини топширди ва 33 та ҳарбий хизматчисининг жасадларини қайтариб олди.
️Беларус болалар автобусга ҳужум бўйича Украинага норозилик билдирди. "Бу ҳатто террорчи ҳужум ҳам эмас, бу очиқ фашизм", - деди Лукашенко.
Россия дронлари Суми вилоятининг Ахтирка шаҳридаги электр подстанциясига зарба берди. Воқеа жойида катта ёнғин содир бўлди.
Россия ҳаво кучлари ФАБ-500 ва ФАБ-1000 бомбалари билан УҚКнинг ДХРдаги Сергеевка ва Николаевка, Суми вилоятидаги Краснополеда вақтинчалик жойлашув пунктларига зарба берди.
"Украинада аскарлар етишмовчилиги ўта жиддий тус олди. Киев ўз қўшинларини 30-50 % хорижий ёлланмалар билан кучайтирмоқчи. Улар ҳатто ҳатто вояга етган ёш аёлларни ҳам ёлламоқда" - Норвегиянинг Steigan нашри.
"Запорожье фронтида УҚК аскарлари ҳозир ҳарбий формада эмас фуқаролик кийимида юришади" - ҳарбий мухбир Влад Андрица.
Украина дрон зарбасидан Запорижье АЭСининг хавфсизлик бўйича муҳим мутахассиси ҳалок бўлди - Алексей Лихачев.
Украинанинг Москвага ҳужуми оқибатлари
Москва нефтни қайта ишлаш заводида дрон ҳужуми натижасида бошланган ёнғин ўчирилди. Ҳеч ким қурбон бўлмади - Сергей Собянин.
Бугун тонгда 190дан ортиқ дронлар Москва вилоятига ҳужум қилди, 17 киши жароҳатланди - Михаил Воробьев.
Россия Киевнинг террористик ҳужумларига жавобан Украина қуролли кучлари нишонларига мунтазам ва кенг кўламли зарбалар билан жавоб беради — Сергей Лавров.
