https://sputniknews.uz/20260618/aktyorlik-kasbi-boshqalar-hayotini-boshdan-kechirish-imkonini-beradi-sergey-bezrukov-58439478.html
Актёрлик касби ўзгалар ҳаётини бошдан кечириш имконини беради — Сергей Безруков
Актёрлик касби ўзгалар ҳаётини бошдан кечириш имконини беради — Сергей Безруков
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик режиссёр Сергей Безруков иштирокида ҳужжатли фильм суратга олди ва уни "Евросиё Кинофест"да тақдим этди. 18.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-18T20:30+0500
2026-06-18T20:30+0500
2026-06-18T20:32+0500
видео
кино
фестивал
сочи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/12/58439751_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_5b22a0ab2e289a4933d9d1f1a3660db5.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Сочида бўлиб ўтган кино-фестивалида ўзбекистонлик режиссёр Саид Тўлаганов ўзининг "Устахона" фильмини тақдим этди. Бу фильм таниқли россиялик актёр Сергей Безруков ҳақида бўлиб, у актёрлик маҳоратига бағишланган. Фильмда Безруков актёрлик маҳорати ва актёрлик касбининг бошқа касблардан фарқи ҳақида муҳим фиркларни билдирди. Тўлаганов ушбу лойиҳа орқали ёшларни театр ва кинога фаолроқ жалб қилишни мақсад қилган. Режиссёр бундай ҳужжатли фильмлар ғояларни жамиятга етказишнинг калити эканлигини таъкидлайди. Унинг айтишига кўра, Безруков суратга тушишга дарров рози бўлган ва ҳатто ташкилий ишларда ҳам ёрдам берган. Sputnik мухбири билан суҳбатда режиссер, шунингдек, Ўзбекистон-Россия кино ҳамкорлиги ҳақида ҳам гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ушбу ҳамкорлик механизмлари жуда мураккаб ва секин ишлайди. Бу жараён жуда тез ва силлиқ бўлиши керак. Маълумот учун, Саид Тулаганов "Совуқ пойга" ва "Донбасс болалари" каби фильмлари билан бир қатор халқаро мукофотларга сазовор бўлган.
сочи
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/12/58439751_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_0960dac5c4ede967043ebe968576db22.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, кино, видео, фестивал, сочи
видео, кино, видео, фестивал, сочи
Актёрлик касби ўзгалар ҳаётини бошдан кечириш имконини беради — Сергей Безруков
20:30 18.06.2026 (янгиланди: 20:32 18.06.2026) Ўзбекистонлик режиссёр Сергей Безруков иштирокида ҳужжатли фильм суратга олди ва уни "Евросиё Кинофест"да тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Сочида бўлиб ўтган кино-фестивалида ўзбекистонлик режиссёр Саид Тўлаганов ўзининг "Устахона" фильмини тақдим этди. Бу фильм таниқли россиялик актёр Сергей Безруков ҳақида бўлиб, у актёрлик маҳоратига бағишланган.
Фильмда Безруков актёрлик маҳорати ва актёрлик касбининг бошқа касблардан фарқи ҳақида муҳим фиркларни билдирди.
"Инсон бир бор ҳаёт кечиради, лекин биз, актёрлар, кўп марта турли кишилар ҳаётини бошимиздан кечирамиз. Агар сиз доим бир киши бўлсангиз, бир пайти келиб зерикасиз. Бошқалар ҳаётини бошдан кечириш, ўзингизни бошқалар ўрнида тасаввур қилиш, ўтмишга саёҳат қилиш - анча қизиқроқ. Бизнинг касбимиз айнан шундай имконият беради", - дейди актёр.
Тўлаганов ушбу лойиҳа орқали ёшларни театр ва кинога фаолроқ жалб қилишни мақсад қилган. Режиссёр бундай ҳужжатли фильмлар ғояларни жамиятга етказишнинг калити эканлигини таъкидлайди. Унинг айтишига кўра, Безруков суратга тушишга дарров рози бўлган ва ҳатто ташкилий ишларда ҳам ёрдам берган.
"Музокаралар тахминан икки дақиқа давом этди ва биз ўша куниёқ суратга олишни бошладик. У бунга бепул рози бўлди, ҳамма нарсани тақдим этди: жойлар, суратга олиш имконияти. У буни "актёр бўлишни истаганлар учун мендан бепул ёрдам" деб атади", - деб ҳикоя қилади режиссер.
Sputnik мухбири билан суҳбатда режиссер, шунингдек, Ўзбекистон-Россия кино ҳамкорлиги ҳақида ҳам гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ушбу ҳамкорлик механизмлари жуда мураккаб ва секин ишлайди. Бу жараён жуда тез ва силлиқ бўлиши керак.
Маълумот учун, Саид Тулаганов "Совуқ пойга" ва "Донбасс болалари" каби фильмлари билан бир қатор халқаро мукофотларга сазовор бўлган.