Украина Брянск вилоятида болалар автобусига ҳужум қилди

© Социальные сетиУкраина напала на автобус с детьми
Украина напала на автобус с детьми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2026
Oбуна бўлиш
Автобусда 44 нафар йўловчи бўлган. Ҳужумда бир аёл қурбон бўлди, бир неча болалар жароҳат олди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Брянск вилоятида Беларусдан болаларни олиб кетаётган автобусга ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Егор Ковалчук хабар берди.
© Социальные сетиУкраина напала на автобус с детьми
Украина напала на автобус с детьми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2026
Украина напала на автобус с детьми
"Украина Қуролли Кучлари Геленджикка таътилга кетаётган Гомел болалар футбол жамоаси автобусига ҳужум қилиш учун самолёт туридаги дрондан фойдаланди", деб ёзган у Мах платформасида.

Автобусда 44 нафар йўловчи бўлган, улардан 28 нафари ёш спортчилар. Ҳужум оқибатида болалар билан бирга бўлган бир аёл ҳалок бўлди. Олти киши, жумладан, тўрт нафар ўсмир жароҳат олди, дейилади хабарда.

Барча жабрланувчилар касалхонага олиб кетилди ва у ерда тиббий ёрдам кўрсатилди. Қолган йўловчилар тез орада уйларига қайтарилади.
Беларус ТИВ ушбу ҳужумни террорчилик акти деб атади. Россия Тергов қўмитаси ЖКнинг "террор ҳужуми" банди бўйича жиноий иш қўзғатди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Украина ДХРда йўловчи автобусга ҳужум қилиши оқибатида 12 киши қурбон бўлган эди.
© Социальные сетиУкраина напала на автобус с детьми
Украина напала на автобус с детьми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2026
Украина напала на автобус с детьми
Янгиликлар лентаси
0