Тошкентда ядро тиббиёти маркази қачон ишга тушади?
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Марказ диагностика, даволаш, радиожарроҳлик ва радиофармацевтика препаратларини ишлаб чиқариш билан шуғуланади.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистон-Россия Ядро Тиббиёт Маркази 2027 йил охирига қадар очилиши режалаштирилган.
Тошкент халқаро инвестиция форумида бўлажак марказ тақдимоти бўлиб ўтди.
Тошкент халқаро инвестиция форумида бўлажак марказ тақдимоти бўлиб ўтди.
"Янги Тошкент ҳудудидаги тиббий кластер доирасида 6 гектар ер участкаси сотиб олинди. У ерда Марказий Осиёда биринчи тўлиқ циклли Ядро Тиббиёт Маркази қурилади. Биз 2026 йилда ушбу майдонда бетон ва қурилиш ишларини бошлашни ва 2027 йил охирига қадар якунлашни режалаштирмоқдамиз", - деди Ядро Тиббиёт Маркази директори Евгений Каплан Sputnik мухбирига.
Ядро Тиббиёт Маркази онкологик, неврологик, юрак ва ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашга қаратилган. Шу мақсадда замонавий диагностика, жумладан, ПЭТ-КТ сканери, МРТ, циклотрон комплекси ва чизиқли тезлатгич тақдим этилади.
Марказ шунингдек, радиофармацевтика лабораторияси, Гамма пичоғи ва Киберпичоқ билан жиҳозланади.
Марказ шунингдек, радиофармацевтика лабораторияси, Гамма пичоғи ва Киберпичоқ билан жиҳозланади.
"Гамма пичоғи мия ва бош суяги асоси касалликларини даволаш учун мўлжалланган. Киберпичоқ - бу стереотактик радиожарроҳлик ва радиотерапия учун роботлаштирилган тизим бўлиб, у нафақат бошни, балки тананинг деярли ҳар қандай қисмини даволаши мумкин", деб тушунтирди Евгений Каплан.
Ускуналаранинг айримлари аллақачон Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган ва Марказ қурилиб битгунича омборхонада сақланмоқда.
“Ядро тиббиёти марказининг ташкил этилиши Ўзбекистон тиббиёт соҳаси ривожи учун муҳим қадам бўлади. Бу аҳолига юқори технологик тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконини беради, миллий кадрларни тайёрлашга ва тиббий туризмни ривожлантиришга хизмат қилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳам назарда тутилган — бу худди шу ҳудудда протон терапия марказини ташкил этишдир”, — деб таъкидлади Каплан.