Марказий Осиё Евроосиёнинг энг истиқболли минтақалардан бирига айланмоқда — Касималиев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПредседатель Кабинета Министров Кыргызской Республики Адылбек Касымалиев
Председатель Кабинета Министров Кыргызской Республики Адылбек Касымалиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2026
Oбуна бўлиш
Ишонч, яхши қўшничилик ва қўшма ривожланиш янги майдони — бутун минтақанинг инвестиция жозибадорлигини оширмоқда.
ТОШКEНТ, 17 июн – Sputnik. Марказий Осиё ҳозирда Евроосиёдаги энг истиқболли минтақалардан бирига айланиб бормоқда, деди Қирғизистон Бош вазири Адилбек Касималиев Тошкент Инвестициялар форумида.
"Бугунги кунда Марказий Осиё Евроосиёдаги энг истиқболли минтақалардан бирига айланиб бормоқда. Сўнгги йилларда минтақа мамлакатлари юқори даражадаги сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорликни намойиш этдилар", деди Бош вазир Тошкент халқаро инвестиция форумида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, минтақада ишонч, яхши қўшничилик ва қўшма ривожланишнинг янги майдони пайдо бўлмоқда, бу бутун минтақанинг инвестиция жозибадорлигини сезиларли даражада оширмоқда.
"Биз савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан, шунингдек, энергетика, логистика, савдо, рақамлаштириш ва бошқа кўплаб соҳаларда амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қирғизистон Республикаси узоқ муддатли ишлашга тайёр инвесторлар учун очиқ", деб қўшимча қилди Касималиев.

Бош вазир инвесторларни Қирғизистон иқтисодиётига фаолроқ сармоя киритишга таклиф қилди. "Ишончим комилки, ресурслар, технологиялар, капитал ва инсон салоҳиятини бирлаштириш орқали биз бутун минтақа учун барқарор ривожланишнинг янги архитектурасини яратамиз", деб таъкидлади у.
Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми 16-18 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтмоқда. Форумда Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0