https://sputniknews.uz/20260617/davlat-tashkilotlarida-18-iyun-kuni-ish-soat-10-dan-boshlanadi-58414994.html
Давлат ташкилотларида 18 июнь куни иш соат 10 дан бошланади
Давлат ташкилотларида 18 июнь куни иш соат 10 дан бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Колумбия ўйини 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади. 17.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-17T19:15+0500
2026-06-17T19:15+0500
2026-06-17T19:15+0500
тошкент
ўзбекистон
шерзод асадов
президент
шавкат мирзиёев
тошкент халқаро инвестиция форуми (тихф)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/11/58410796_0:0:1579:889_1920x0_80_0_0_4aef0f22489f2b129d38215a4746c1ef.png
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистонда эртга 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақти соат 10 да бошланади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. Шунингдек матбуот котиби, президент эртанги матчни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилишини айтди. Шерзод Асадов, шунингдек, хорижий делегациялар вакиллари билан мулоқотлар давомида улар Тошкент ва бошқа шаҳарларнинг бугунги қиёфаси уларда катта таассурот қолдирётганини қайта-қайта таъкидлашаётганини айтиб ўтди. Улар, айниқса, пойтахтнинг озодалиги ва халқимизнинг юксак маданиятини алоҳида қайд этмоқда, деди Асадов. Маълумот учун, бугун ва эрта Тошкентда бўлиб ўтаётган Инвестиция форуми муносабати билан Ўзбекистонда 102 давлатдан делегациялар ҳамда 3 мингга яқин халқаро ташкилот вакиллари меҳмон бўлиб турибди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/11/58410796_120:0:1449:997_1920x0_80_0_0_78c4dc4de8deecdbdf984b2038589a21.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, ўзбекистон, шерзод асадов, президент, шавкат мирзиёев, тошкент халқаро инвестиция форуми (тихф)
тошкент, ўзбекистон, шерзод асадов, президент, шавкат мирзиёев, тошкент халқаро инвестиция форуми (тихф)
Давлат ташкилотларида 18 июнь куни иш соат 10 дан бошланади
Ўзбекистон-Колумбия ўйини 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистонда эртга 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақти соат 10 да бошланади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Мухлисларимизга шароит яратиш учун, ушбу матч Ўзбекистон вақти билан сал эрта бошланишини ҳисобга олган ҳолда, президентимиз эртага давлат ташкилотларида иш куни соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар. Хусусий корхоналар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўзлари ҳал қиладилар", - деди Асадов журналистларга.
Шунингдек матбуот котиби, президент эртанги матчни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилишини айтди.
Шерзод Асадов, шунингдек, хорижий делегациялар вакиллари билан мулоқотлар давомида улар Тошкент ва бошқа шаҳарларнинг бугунги қиёфаси уларда катта таассурот қолдирётганини қайта-қайта таъкидлашаётганини айтиб ўтди. Улар, айниқса, пойтахтнинг озодалиги ва халқимизнинг юксак маданиятини алоҳида қайд этмоқда, деди Асадов.
"Халқимиз мана шу тадбирнинг аҳамиятини тушунган ҳолда, жуда юксак маданиятини кўрсатишмоқда. Шу фурсатдан фойдаланган ҳолда, барча ободонлаштиришдаги опа-сингилларимиз, барча ҳайдовчиларга, Тошкент аҳли ва меҳмонларга ҳурматли Президентимиз миннатдорликларни етказмоқчиман,“ - деди Асадов.
Маълумот учун, бугун ва эрта Тошкентда бўлиб ўтаётган Инвестиция форуми муносабати билан Ўзбекистонда 102 давлатдан делегациялар ҳамда 3 мингга яқин халқаро ташкилот вакиллари меҳмон бўлиб турибди.