Ўзбекистон тарихи давлат музейида кенг қамровли маданий-маърифий "Музейлараро 90 кун" лойиҳаси давом этмоқда. Лойиҳа доирасида болалар, ёшлар, ўқувчилар, талабалар, педагоглар ва тарих ихлосмандлари учун музейнинг янгиланган экспозицияси бўйлаб экскурсиялар ташкил этилмоқда.Мазкур ташаббус Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мамлакат бўйлаб бошланди. Уч ой давомида лойиҳада 150 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашиши режалаштирилган. Лойиҳанинг дастлабки майдонларидан бири сифатида Ўзбекистон тарихи давлат музейи танланди. Бу ерда меҳмонлар давлатчилик, илм-фан, маданият ва маънавий мерос тарихини акс эттирувчи ноёб экспонатлар билан танишмоқдалар.1876 йил 12 июлда Тошкент музейи номи билан ташкил этилган Ўзбекистон тарихи давлат музейи бугунги кунда мамлакатнинг энг йирик илмий-маданий марказларидан бири ҳисобланади. Музей фондларида ҳозирда 350 мингтадан ортиқ ноёб экспонат сақланиб, улар Ўзбекистон ҳудудида инсон цивилизациясининг энг қадимги даврлардан то бугунги кунгача бўлган тараққиёт йўлини ёритиб беради.Қарийб икки йил давом этган реконструкция ишларидан сўнг музей замонавий технологиялар, сунъий интеллект ечимлари ва илмий тадқиқотлар асосида тўлиқ янгиланди. Экспозицияда илк давлатчилик шакллари, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари ҳамда мустақил Ўзбекистон тарихи ҳақидаги янги маълумотлар жамланган.Музейнинг энг қимматли экспонатлари қаторида Селунғур ғоридан топилган ашёлар, Фарғона водийсидан топилган икки илон тасвирланган ноёб тумор, Сополлитепа даврига оид бронза буюмлари, Буюк Ипак йўли даври тангалари коллекцияси ҳамда халқ амалий санъати ва этнографиясига оид нодир намуналар мавжуд.
Экспозицияда илк давлатчилик шакллари, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари ҳамда мустақил Ўзбекистон тарихи ҳақидаги янги маълумотлар жамланган.
Ўзбекистон тарихи давлат музейида кенг қамровли маданий-маърифий "Музейлараро 90 кун" лойиҳаси давом этмоқда. Лойиҳа доирасида болалар, ёшлар, ўқувчилар, талабалар, педагоглар ва тарих ихлосмандлари учун музейнинг янгиланган экспозицияси бўйлаб экскурсиялар ташкил этилмоқда.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мамлакат бўйлаб бошланди. Уч ой давомида лойиҳада 150 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашиши режалаштирилган. Лойиҳанинг дастлабки майдонларидан бири сифатида Ўзбекистон тарихи давлат музейи танланди. Бу ерда меҳмонлар давлатчилик, илм-фан, маданият ва маънавий мерос тарихини акс эттирувчи ноёб экспонатлар билан танишмоқдалар.
1876 йил 12 июлда Тошкент музейи номи билан ташкил этилган Ўзбекистон тарихи давлат музейи бугунги кунда мамлакатнинг энг йирик илмий-маданий марказларидан бири ҳисобланади. Музей фондларида ҳозирда 350 мингтадан ортиқ ноёб экспонат сақланиб, улар Ўзбекистон ҳудудида инсон цивилизациясининг энг қадимги даврлардан то бугунги кунгача бўлган тараққиёт йўлини ёритиб беради.
"Ўзбекистон тарихи давлат музейининг янгиланган экспозицияси нафақат замонавий туристик объект, балки ёш авлоднинг маънавий ва тарихий саводхонлигини оширишга хизмат қиладиган муҳим маърифат марказига айланди", — деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон тарихи давлат музейи матбуот котиби Меҳрожиддин Умурзаков.
Қарийб икки йил давом этган реконструкция ишларидан сўнг музей замонавий технологиялар, сунъий интеллект ечимлари ва илмий тадқиқотлар асосида тўлиқ янгиланди. Экспозицияда илк давлатчилик шакллари, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари ҳамда мустақил Ўзбекистон тарихи ҳақидаги янги маълумотлар жамланган.
Музейнинг энг қимматли экспонатлари қаторида Селунғур ғоридан топилган ашёлар, Фарғона водийсидан топилган икки илон тасвирланган ноёб тумор, Сополлитепа даврига оид бронза буюмлари, Буюк Ипак йўли даври тангалари коллекцияси ҳамда халқ амалий санъати ва этнографиясига оид нодир намуналар мавжуд.