Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш тартиби белгиланди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишМосковский педагогический государственный университет
Московский педагогический государственный университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2026
Oбуна бўлиш
Бу ҳақида 11 июнь куни қабул қилинган Ҳукуматнинг 299-сонли қарорида айтиб ўтилган.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга кўа, ушбу соҳада Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Агентлик) ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Талабалар ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ЯИДХП ёки Агентликнинг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ишчи орган томонидан ҳар йили 15 июлдан 6 августгача кўриб чиқилади ҳамда аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабарнома юборилади.
Ўқишни кўчириш бўйича QR-кодли имтиҳон натижаси ваколатли орган томонидан ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг 1 ҳафта ичида ариза берувчига юборилади.
Сўровномада нотўғри маълумотлар аниқланса, белгиланган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаса ёки тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса бу — аризани рад этишга асос бўлади.
Янгиликлар лентаси
0