Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ҳеч ким Россияга стратегик мағлубият етказа олмаган ва олмайди ҳам — Путин

© POOL / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО
Встреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2026
Oбуна бўлиш
Бу Европа давлатларининг Россияга қарши урушиш учун биринчи марта бирлашиши эмас. Наполеон ҳам Гитлер ҳам худди шундай қилган эди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 12 июнь - Россия кунида Кремлда махсус операция ҳудудида хихзмат қилаётган аскарлар билан учрашди.
Россия президенти Владимир Путин оддий аскарлардан тортиб қўмондонларгача бўлган махсус ҳарбий операцияларда иштирок этаётган қўшинлар билан доимий алоқада бўлишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Ҳарбийлар билан учрашувда Россия президенти сўзлаган нутқидан асосий баёнотлар қуйида.
© POOL / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО
Встреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2026
Встреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО

Ҳужумчи кучлар роли

Махсус ҳарбий операция ҳудудида Россия Қуролли кучлари гуруҳи 700 000 дан ортиқ аскардан иборат. Улар ҳар куни барқарор олға силжимоқда. "Аста-секин, лекин ҳар куни!"
Ҳужумчи кучлар ҳар доим асосий жанговар миссияни бажаради ва улар оёғи етаган ҳудуд Россия ихтиёрига ўтади.
Россия саккиз йил давомида Украинадаги урушни тўхтатишга ва НАТО билан тинч йўл билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилди.
Россия ҳукумати Махсус операция тугатгандан сўнг уруш фахрийларини қандай ишга жойлаштириш, уларга таълим бериш ва зарур тиббий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқмоқда.
Россия FPV дронлари ва сунъий интеллектга эга дронларни ишлаб чиқиш устида фаол ишламоқда.
Россиянинг паст орбитали сунъий йўлдош алоқа тизими Starlikдан қолишмайди, балки ундан ҳам устунроқ. Тизим яратилди ва айни дамда спутниклар сони оширилмоқда. "
Дронларга қарши кураш энг муҳим вазифалардан биридир ва Мудофаа вазирлиги, саноат ва бошқа идоралар бунинг устида ишламоқда.
Россия ўз қурол-аслаҳа соҳасида бир қадам олдинда бўлиш учун турли хил ҳаво мудофааси тизимларини кучайтирмоқда.
Россия аллақачон рақиблариникидан анча устун қуролларни ишлаб чиққан.
© POOL / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО
Встреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2026
Встреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО

Миллий бирлик

Ҳеч ким Россияга стратегик мағлубият етказа олмайди: "Чунки бизнинг кўп миллатли, бирлашган халқимиз келажак авлодлар олдидаги масъулиятини тушунади."
Россия ҳозирда НАТО юзида бутун коллектив Ғарбга қарши деярли ёлғиз турибди.
Душман учувчисиз аппаратлари ёрдамида зарар етказишга ва Россия жамиятида низо чиқаришга ҳаракат қилмоқда, аммо улар "ҳеч нарсага эриша олмайди".
Россия иқтисодиёти ҳаво ҳужумларидан зарар кўрмоқда, аммо у тезда қайта тикланмоқда, жамият якдил курашмоқда.
Россия душман инфратузилмасига қарши қасос зарбалари кучини ошириб, уларни фуқаролик нишонларига ҳужум қилишдан тиймоқда.

НАТО ва Россия

НАТО мамлакатлари Россияга қарши бошланган урушни ғалаба билан якунлаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда.
Бу Европа давлатларининг Россияга қарши урушиш учун биринчи марта бирлашиши эмас. Наполеон ҳам Гитлер ҳам худди шундай қилган эди. Ҳозир ҳам шундай бўлмоқда.
НАТО мамлакатлари муносиб рақиб: уларнинг умумий технологик, илмий ва иқтисодий ривожланиш даражаси юқори.
Ғарб аллақачон Россияга стратегик мағлубият келтиришнинг иложи йўқлигини англаб етган. Бошида улар буни очиқчасига эълон қилиб, бироз шошилган эди.
Биз душманларга фақат битта маслаҳат бера оламиз — Ҳеч қачон Россия билан жанг қилишга уринманг!
Янгиликлар лентаси
0