Ўзбекистон ва Жазоир дипломатик паспорт эгалари учун визани бекор қилади

© Глава МИД Узбекистана Бахтиёр СаидовГлава МИД Узбекистана Бахтиёр Саидов провёл ряд встреч на высоком уровне в Алжире.
Глава МИД Узбекистана Бахтиёр Саидов провёл ряд встреч на высоком уровне в Алжире. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Жазоир ўртасида тегишли битим имзоланди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Жазоир ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Саидов Ал-Жазоир шаҳрида жазоирлик ҳамкасби Аҳмад Аттаф билан музокаралар ўтказди.
Тор ва кенг доирада бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.

“Жазоирни Африка қитъасидаги муҳим ва истиқболли шерик сифатида қадрлаймиз. Мамлакатларимиз ўртасида ҳали тўлиқ ишга солинмаган улкан салоҳият мавжуд. Биз тарихий дўстликни амалий шериклик билан бойитиш, олий ва юқори даражадаги мулоқотларни мунтазам йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни кенгайтириш тарафдоримиз”, - дея ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатларни имзоланди, жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Жазоир Халқ Демократик Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академия ҳамда Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик ва халқаро муносабатлар институти ўртасида англашув меморандуми;
“Имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, дипломатик алоқаларни кенгайтириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади”, - дея ишонч билдирди Саидов.
В Сенате Олий Мажлиса состоялась встреча с Послом Алжира в Узбекистане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2024
Танзила Нарбаева Жазоир элчиси билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Янгиликлар лентаси
0