Ўзбекистон ТИВ футболчилар кучли текширилгани юзасидан АҚШдан тушунтириш сўради

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с надписью МИД Узбекистана
Фасад здания с надписью МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Oбуна бўлиш
Нью-Йорк аэропортида футболчилар ва жамоа ходимларидан сумка ҳамда анжомларини автобус ёнидаги ерга қўйиш сўралган, уларнинг ёнида кинолог хизмат ити билан ва бошқа хавфсизлик ходимлари турган.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Нью-Йорк аэропортида кучли текширув ўтказилгани юзасидан АҚШнинг тегишли идораларидан вазият бўйича расмий тушунтириш беришни сўради. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.
“Футболчиларимиз билан содир бўлган воқеа юзасидан мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси орқали АҚШнинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатилди ва вазият бўйича расмий тушунтириш берилиши сўралди”, - деди у РИА Новостига.
Файзиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони ҳар қандай хавфсизлик чоралари давлатларнинг ички қоидаларига мувофиқ қўлланишини тушунади.
“Бу каби жараёнлар спорт тадбирлари руҳига, хусусан, ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларга путур етказмаслиги муҳим деб ҳисоблаймиз”, - дея қўшимча қилди ТИВ матбуот котиби.
Кейинроқ терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳам бу стандарт хавфсизлик тартиб-қоидаси бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеада “ҳеч қандай можаро йўқ” ва “ҳеч қандай камситиш ёки ҳурматсиз муносабат бўлмаган”.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон терма жамоаси АҚШда Нидерландияга қарши ўйин олдидан кучли текширилгани акс этган видеолар тарқалганди. Хавфсизлик ходимлари футболчилар ва мураббийлардан сумкалар ҳамда спорт анжомларини ерга қўйишни сўраган. Спортчилар гиёҳванд моддаларни ҳидловчи итлар билан кутиб олиниб, металл детекторлардан ўтишга мажбур қилинган.
Янгиликлар лентаси
0