Тошкентда темир йўл ходими каналда оқиб кетаётган қизни қутқариб қолди

© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари"
Oбуна бўлиш
Ходим Қорасув канали атрофида иш олиб бораётган вақтида каналда оқиб кетаётган ва ёрдам сўраётган икки қизни кўриб қолган.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Тошкентнинг Сергели туманида каналда оқиб кетаётган ўсмир қиз темир йўл ходими қутқариб қолди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 9 июнь куни “Тошкент минтақавий темир йўл узели” филиалининг Тошкент темир йўл масофаси корхонаси 20-цех механизациялашган бригадаси темир йўл созловчиси Аъзам Иброҳимов хизмат вазифасини бажараётган пайтда содир бўлган.
У Сергели тумани ҳудудидан ўтувчи Қорасув канали атрофида иш олиб бораётган вақтида каналда оқиб кетаётган ва ёрдам сўраб чақираётган икки нафар қизни кўриб қолган. Иброҳимов дарҳол каналга тушиб, қизни қутқариб қолган.

Железнодорожник спас тонущую девочку в Сергелийском районе Ташкента.
© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари"
“Ўзбекистон темир йўллари” ходимнинг бу жасорати ва фидокорона ҳаракати юксак баҳолади ва унга ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти топширди.