Шерзод Асадов Россия президенти администрацияси вакиллари билан учрашди
Шерзод Асадов Россия президенти администрацияси вакиллари билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувларда асосий эътибор мунтазам профессионал мулоқотни ривожлантириш ва матбуот хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди. 10.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – президент матбуот котиби Шерзод Асадов уч кунлик ташриф билан Москвада бўлди.Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Администрация раҳбарининг ўринбосари – президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Президентнинг стратегик шериклик ва ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Вадим Титов, Президентнинг жамоат лойиҳалари бошқармаси бошлиғи Сергей Новиков ҳамда Президентнинг АКТ ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Татьяна Матвеева билан учрашувлар ўтказди.Шунингдек, Россиянинг қатор жамоат ва ёшлар тузилмалари, креатив ва медиа ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.Маълум қилинишича, бошқарув кадрларини тайёрлашга ихтисослашган замонавий марказ – "Сенеж" бошқарув устахонаси фаолияти билан танишув катта қизиқиш уйғотди.Асадов ўтказилган учрашувлар томонларнинг медиа ва коммуникациялар соҳасида очиқ мулоқотга, тажриба алмашишга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлаганини билдирди.
Учрашувларда асосий эътибор мунтазам профессионал мулоқотни ривожлантириш ва матбуот хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – президент матбуот котиби Шерзод Асадов уч кунлик ташриф билан Москвада бўлди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Администрация раҳбарининг ўринбосари – президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Президентнинг стратегик шериклик ва ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Вадим Титов, Президентнинг жамоат лойиҳалари бошқармаси бошлиғи Сергей Новиков ҳамда Президентнинг АКТ ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Татьяна Матвеева билан учрашувлар ўтказди.
Шунингдек, Россиянинг қатор жамоат ва ёшлар тузилмалари, креатив ва медиа ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.
“Асосий эътибор мунтазам профессионал мулоқотни ривожлантириш, матбуот хизматлари, таҳлил марказлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма таълим тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди”, - дея ёзди Асадов ўзининг Telegram-каналида.
Маълум қилинишича, бошқарув кадрларини тайёрлашга ихтисослашган замонавий марказ – "Сенеж" бошқарув устахонаси фаолияти билан танишув катта қизиқиш уйғотди.
Асадов ўтказилган учрашувлар томонларнинг медиа ва коммуникациялар соҳасида очиқ мулоқотга, тажриба алмашишга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлаганини билдирди.