Ўзбекистонда бонд омборлари қачондан ишга тушиши маълум бўлди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРабота почтового таможенного поста
Работа почтового таможенного поста  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Oбуна бўлиш
Айрим товарлар божхона расмийлаштирувисиз олиб кирилади.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 2026 йил 1 июлдан Ўзбекистонда бонд омборлари ишга тушади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.
“Энди айрим товарлар божхона расмийлаштирувисиз олиб кирилиб, маркетплейслар орқали сотиб олинганидан кейингина расмийлаштирилади”, - дея ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Тангриевнинг қўшимча қилишича, июнь охирида Божхона қўмитаси масъуллари иштирокида шу мавзуда жонли мулоқот ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти Шавакат Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида сўзлаган нутқида Россия маркетплейслари ва рақамли сервислари орқали мамлакат маҳсулотлари савдоси ҳажми сўнгги бир неча йилда 3,5 баравар ўсиб, 1,5 млрд доллардан ошганини маълум қилган эди.
Апрелда эса Мирзиёев электрон тижоратни ривожлантириш ва бонд омборлари фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишган эди.
Бонд омборлари – жисмоний шахсларга шахсий эҳтиёжлари учун сотиладиган импорт товарларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган. У ердаги товарлар фақат маркетплейслар орқали сотилади. Божхонада декларация қилиш ва бож тўловларини тўлаш бевосита сотув босқичида амалга оширилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений, направленных на развитие электронной коммерции и налаживание деятельности бондовых складов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2026
Божхона тўловлари ва солиқларни кечиктириш имконини берувчи бонд омборлари жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0