https://sputniknews.uz/20260607/uzbekistan-palov-qimmat-arzon-hududlar-58176497.html
Ўзбекистонда палов тайёрлаш энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар маълум бўлди
Ўзбекистонда палов тайёрлаш энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил май ойи учун “Палов индекси”ни эълон қилди. Тошкентда 1 кг палов тайёрлаш 125,1 минг сўм, Қорақалпоғистонда эса 103,5 минг сўмга баҳоланган.
2026-06-07T12:19+0500
2026-06-07T12:19+0500
2026-06-07T12:19+0500
инфографика
ўзбекистон
жамият
нарх-наво
миллий статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/07/58174786_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_b56719262ac9c8c92213289b4a6f384f.png
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил май ойи учун ҳудудлар кесимида 1 килограмм палов тайёрлаш қийматини ҳисоблаб чиқди.Маълумотларга кўра, палов учун зарур маҳсулотлар энг қимматга Тошкент шаҳрида, энг арзонга эса Қорақалпоғистон Республикасида тушади. Пойтахтда 1 килограмм палов тайёрлаш харажати 125 126 сўм, Қорақалпоғистонда эса 103 557 сўм деб баҳоланган.Рейтингда кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 122 884 сўм, Самарқанд вилояти — 119 998 сўм ва Тошкент вилояти — 119 694 сўм билан эгаллади.Ҳисоб-китобда палов учун одатда ишлатиладиган асосий маҳсулотлар — гуруч, мол гўшти, сабзи, пиёз, ўсимлик ёғи, нўхат, зира ва ош тузининг ўртача бозор нархлари инобатга олинган.Қўмита ушбу рақамлар ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг ҳисобланган қийматини ифодалашини таъкидлаган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/07/58174786_177:0:1137:720_1920x0_80_0_0_cb833b5258a2b1c5e4e9e84155788146.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инфографика, ўзбекистон, жамият, нарх-наво, миллий статистика қўмитаси , инфографика
инфографика, ўзбекистон, жамият, нарх-наво, миллий статистика қўмитаси , инфографика
Ўзбекистонда палов тайёрлаш энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар маълум бўлди
Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш харажати май ойида ҳудудларга қараб 103,5 минг сўмдан 125,1 минг сўмгача баҳоланди.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил май ойи учун ҳудудлар кесимида 1 килограмм палов тайёрлаш қийматини ҳисоблаб чиқди.
Маълумотларга кўра, палов учун зарур маҳсулотлар энг қимматга Тошкент шаҳрида, энг арзонга эса Қорақалпоғистон Республикасида тушади. Пойтахтда 1 килограмм палов тайёрлаш харажати 125 126 сўм, Қорақалпоғистонда эса 103 557 сўм деб баҳоланган.
Шу тариқа, икки ҳудуд ўртасидаги фарқ 21 569 сўмни ташкил этди. Бу Тошкентда палов тайёрлаш Қорақалпоғистонга нисбатан қарийб 21 фоиз қимматроққа тушишини англатади.
Рейтингда кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 122 884 сўм, Самарқанд вилояти — 119 998 сўм ва Тошкент вилояти — 119 694 сўм билан эгаллади.
Ҳисоб-китобда палов учун одатда ишлатиладиган асосий маҳсулотлар — гуруч, мол гўшти, сабзи, пиёз, ўсимлик ёғи, нўхат, зира ва ош тузининг ўртача бозор нархлари инобатга олинган.
Қўмита ушбу рақамлар ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг ҳисобланган қийматини ифодалашини таъкидлаган.