https://sputniknews.uz/20260607/prezident-ibrohim-gafurov-vafot-taziya-58173595.html
Президент ва республика раҳбарияти Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Президент ва республика раҳбарияти Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим, адиб ва таржимон Иброҳим Ғафуров 89 ёшида вафот этди. Президент ва республика раҳбарияти марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдирди.
2026-06-07T10:19+0500
2026-06-07T10:19+0500
2026-06-07T10:21+0500
вафот этди
шавкат мирзиёев
таъзия
жамият
"миллий тикланиш" дп
адабиёт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/07/53293945_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7d03d7782597abecac2fbf015d515726.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ва республика раҳбарияти Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли адабиётшунос олим, адиб ва таржимон Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига таъзия билдирди.Иброҳим Ғафуров 2026 йил 6 июнь куни 89 ёшида вафот этди.У 1937 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети — ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини филолог, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.Ижодий ва меҳнат фаолиятини 1961 йилда Давлат бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир сифатида бошлаган. Кейинчалик Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.Иброҳим Ғафуров “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” газетаси бош муҳаррири сифатида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, “Миллий тикланиш” партияси Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис депутати, Матбуот ва ахборот қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг ўнлаб намуналарини ўзбек тилига таржима қилган. Хусусан, Фёдор Достоевский, Ги де Мопассан, Эрнест Хемингуэй, Габриэль Гарсиа Маркес, Жеймс Жойс ва Чингиз Айтматов асарлари унинг таржималари орқали ўзбек китобхонига етиб борган.Иброҳим Ғафуров “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби” фахрий унвони, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.
https://sputniknews.uz/20260420/uzbekistan-rahbariya-giniyatullin-vafot-hamdardlik-57011333.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/07/53293945_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a3443c65a38c6dd564873e7d43831e6d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вафот этди, шавкат мирзиёев, таъзия, жамият, "миллий тикланиш" дп, адабиёт
вафот этди, шавкат мирзиёев, таъзия, жамият, "миллий тикланиш" дп, адабиёт
Президент ва республика раҳбарияти Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан таъзия билдирди
10:19 07.06.2026 (янгиланди: 10:21 07.06.2026) Атоқли адабиётшунос, адиб ва таржимон Иброҳим Ғафуров миллий адабиёт, таржима ва журналистика ривожига улкан ҳисса қўшган эди.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ва республика раҳбарияти Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли адабиётшунос олим, адиб ва таржимон Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига
таъзия билдирди.
Иброҳим Ғафуров 2026 йил 6 июнь куни 89 ёшида вафот этди.
У 1937 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети — ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини филолог, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ижодий ва меҳнат фаолиятини 1961 йилда Давлат бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир сифатида бошлаган. Кейинчалик Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Иброҳим Ғафуров “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” газетаси бош муҳаррири сифатида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, “Миллий тикланиш” партияси Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис депутати, Матбуот ва ахборот қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.
У Абдулла Қодирий, Ойбек, Усмон Носир, Мақсуд Шайхзода, Миртемир, Зулфия, Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби адиб ва шоирлар ижодига бағишланган кўплаб мақола, китоб ва рисолалар муаллифи ҳисобланади.
Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг ўнлаб намуналарини ўзбек тилига таржима қилган. Хусусан, Фёдор Достоевский, Ги де Мопассан, Эрнест Хемингуэй, Габриэль Гарсиа Маркес, Жеймс Жойс ва Чингиз Айтматов асарлари унинг таржималари орқали ўзбек китобхонига етиб борган.
Иброҳим Ғафуров “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби” фахрий унвони, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.