ШҲТда технологик ва инвестициявий ҳамкорлик мустаҳкамланади

© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиШҲТ давлатлари саноат вазирларининг 4-йиғилиши
ШҲТ давлатлари саноат вазирларининг 4-йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2026
Oбуна бўлиш
Йиғилишда ШҲТ Инвестиция лойиҳалари маълумотлар банки низоми лойиҳаси маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қирғизистон Республикасининг Чўлпонота шаҳрида 5 июнь куни ШҲТга аъзо давлатлар саноат вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда саноат кооперациясини чуқурлаштириш, рақамлаштириш, инновацияларни жорий этиш ҳамда экологик барқарор ишлаб чиқаришни ривожлантириш мавзулари муҳокама қилинди. Иштирокчилар технологик ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
Тадбирда 10та давлат вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон делегациясига Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилик қилди.
© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиШҲТ давлатлари саноат вазирларининг 4-йиғилиши
ШҲТ давлатлари саноат вазирларининг 4-йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2026
ШҲТ давлатлари саноат вазирларининг 4-йиғилиши
Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма коммюнике қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда махсус саноат зоналарини ривожлантириш, илғор технологиялар алмашиш, кам углеродли лойиҳаларни ва қўшма кўргазмаларни илгари суриш режалари мустаҳкамланган.
Шунингдек, истиқболли иқтисодий ташаббусларни амалга оширишга кўмаклашувчи ШҲТ Инвестиция лойиҳалари маълумотлар банки тўғрисидаги низом лойиҳаси маъқулланди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг тўқимачилик кластерини яратиш ва енгил саноат маҳсулотлари савдосини соддалаштириш бўйича таклифи кўриб чиқилди. Ушбу масалани келгусида ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш билан ШҲТнинг тегишли ишчи гуруҳи шуғулланади.
© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиШҲТ давлатлари саноат вазирларининг 4-йиғилиши
ШҲТ давлатлари саноат вазирларининг 4-йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2026
ШҲТ давлатлари саноат вазирларининг 4-йиғилиши
Янгиликлар лентаси
0