Санкт-Петербургга оммавий дрон ҳужуми уюштирилди

© Sputnik / Алексей ДаничевСанкт-Петербург. Иллюстративное фото
Санкт-Петербург. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2026
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳудудида 141та дрон уриб туширилган, "Пулково" аэропортида парвозлар қисман чекланган.
ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Санкт-Петербург кенг кўламли дрон ҳужумига учради, деб хабар қилди шаҳар губернатори Александр Беглов.
"6 июнь куни эрталаб Санкт-Петербург учувчисиз ҳарбий транспорт воситаларининг кенг кўламли ҳужумига учради. Ҳаводан мудофаа тизимлари фаол ишламоқда", деб ёзган у Мах платформасида.
Беглов аҳолини уйда қолишга ва ташқарига чиқмасликка чақирди. Мобил интернет хизматида узилишлар бўлиши мумкин. Пулково аэропорти олдиндан келишилган ҳолда рейсларни қабул қилмоқда ва жўнатмоқда.
Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко айтишига кўра, вилоят ҳудудида 141та учувчисиз аппарат уриб туширилган. Лужский, Волосовский ва Ломоносовский туманларида дронлар бўлаклари қулагани қайд этилган.
"Мен вазиятга жавоб бериш ва уни кузатиб бориш учун вақтинчалик ишчи гуруҳ тузишга қарор қилдим. Барча фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар хизматлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди", деб қўшимча қилди Дрозденко.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирда Болшая Ижора қишлоғи яқинида ёнғинни ўчириш устида ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0