Ўзбекистон майиз экспортида топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
Майиз экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,5% га ошган.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. 2026 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 44 та давлатга 21 400 тонна майиз экспорт қилиб, 24,5 миллион доллар даромад олган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, майиз экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 минг тоннага ёки 33,5% га ошган.
Ўзбекистон энг кўп майиз экспорт қилган мамлакатлар:
Қозоғистон - 7 300 тонна;
Хитой - 2 200 тонна;
Россия - 2 100 тонна;
Туркия - 2 000 тонна;
Озарбайжон - 801,1 тонна;
БАА - 739,6 тонна;
Бошқа мамлакатлар - 6 200 тонна.
Батафсил инфографикада танишинг.
Янгиликлар лентаси
0