Гонконг делегацияси IT Parkкa ташриф буюрди

© Рақамли технологиялар вазирлигиГонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи
Гонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2026
Oбуна бўлиш
Шу кунларда Гонконг махсус ҳудуди Бош ижрочи раҳбари Жон Ли Ка-чю бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Гонконг бизнес делегация IT Park Uzbekistanга ташриф буюрди. Бу ҳақида Рақамли Технологиялар вазирлиги хабар қилмоқда.
Ташриф доирасида меҳмонларга IT Park Uzbekistan фаолияти бўйича тақдимот ўтказилиб, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасини қўллаб-қувватлаш, IT хизматлари экспортини кенгайтириш, халқаро технологик компанияларни жалб қилиш ҳамда стартап экотизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
© Рақамли технологиялар вазирлигиГонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи
Гонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2026
Гонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи
Шунингдек, келгусидаги устувор вазифалар, хорижий компаниялар учун яратилган имкониятлар, IT Visa ва Zero Risk дастури ҳамда соҳани янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар тақдим этилди.
Шу билан бирга, делегация вакилларига мамлакатимизда рақамли давлат хизматлари ва электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Хусусан, UZINFOCOM фаолияти, DMED, MyID биометрик идентификация тизими, MyGov ягона интерактив давлат хизматлари платформаси ҳамда бошқа рақамли ечимлар имкониятлари тақдим этилди.
© Рақамли технологиялар вазирлигиГонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи
Гонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2026
Гонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи
Шундан сўнг “Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида инновациялар ва технологиялар соҳасидаги тараққиёт ҳамда ҳамкорлик имкониятлари” мавзусида учрашув ташкил этилди. Тадбирда икки томон рақамли трансформация, сунъий интеллект, стартапларни қўллаб-қувватлаш, венчур инвестициялар, технологик парклар ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида фикр алмашдилар.
Учрашув давомида Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилингани, мазкур йўналишда давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида лойиҳалар жорий этилаётгани қайд этилди.
Ўз навбатида, Жон Ли Ка-чю Гонконгнинг инновациялар ва технологиялар соҳасидаги тажрибаси ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистонда рақамли соҳада қисқа вақт ичида эришилган натижалар юқори баҳоланишини таъкидлади. У “Рақамли Узбекистон – 2030” стратегиясини юқори баҳолаб, рақамли Ипак йўлини шакллантиришда икки томон ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
© Рақамли технологиялар вазирлигиГонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи
Гонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2026
Гонконг делегациясининг IT Parkка ташрифи
Учрашув якунида томонлар рақамли технологиялар, инновациялар, стартаплар ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдириб, мазкур ташриф Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0