ЕОИИда "адолатли роуминг" тарифлари 2028 йилдан ишга тушади — вазир

© Foto : Sputnik Belarus
Oбуна бўлиш
Россия ва Беларусь орасида роуминг тарифларини аллақачон 90%га пасайтиришга эришилган.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси ЕОИИ телекоммуникация операторлари билан биргаликда 2028 йилга келиб аъзо давлатлар ичида роумингда овозли хизматлар учун адолатли тарифларни жорий этиш устида ишламоқда.
Бу ҳақда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг Рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович маълум қилди.
Бу ҳақда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг Рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович маълум қилди.
Бу ишда ЕИК Россия ва Беларус орасида ишга тушган адолатли роуминг тарфлари тажрибасига таянмоқда. Айни дамда Беларус ва Россия мобил операторлари, 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Иттифоқ давлати ичидаги абонентлари учун роуминг тарифларини 90% гача пасайтирдилар.
"Иттифоқ давлати тажрибаси бу соҳадаги ҳамкорликнинг яхши намунаси ва ёрқин натижасидир. Биз буни бутун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига татбиқ этишга интиламиз", деб таъкидлади Максим Ермолович.
Комиссия ҳозирда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари билан биргаликда роуминг қўнғироқлари учун халқаро ўзаро боғланиш тарифларини ва операторлараро роуминг тарифларини ишлаб чиқмоқда. Бу иш "ички" тарифларга иложи борича яқинроқ бўлган тарифларни белгилашга олиб келиши керак.
Ўтган йилнинг апрел ойида РИА Новостига берган интервьюсида Максим Ермолович ЕОИИ доирасида мобил алоқа роуминг хизматлари учун ягона "адолатли тариф"ни жорий этиш бўйича ишлар "оғир кетаётганини" ва аниқ натижалар ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини маълум қилган эди.