Мирзиёев хорижий инвесторларни Ўзбекистонда янги саноат занжирларини яратишга чорлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Oбуна бўлиш
Президент энергетика, таълим, геология ва бошқа қатор тармоқларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳаларда ҳам ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумида инвесторларига юқори қўшимча қийматга эга ишлаб чиқариш занжирларини шакллантиришда ҳамкорликни таклиф қилди.
Президент сўзларига кўра, мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳити шакллантирилмоқда, бозор институтлари такомиллаштирилмоқда, рақобат даражаси ва ишлаб чиқариш салоҳияти ортиб бормоқда.
Давлат раҳбари форум иштирокчиларини юқори қўшимча қийматга эга янги саноат занжирларини яратиш бўйича лойиҳаларда иштирок этишга чақирди.
“Компетенциялар, ишлаб чиқариш ва ишланмаларни чуқур маҳаллийлаштириш, шунингдек, замонавий инжиниринг ҳамда янги экспорт йўналишларини ривожлантириш бизнинг устувор вазифамиздир”, — деди президент.
Унинг таъкидлашича, бу айниқса саноат усулида қайта ишлаш, агротехнологиялар, биокимё, робототехника, рақамли ечимлар ва сунъий интеллект каби янги иқтисодиёт шаклланаётган соҳалар учун муҳим аҳамият касб этади.
Мирзиёев энергетика, авиация, таълим, геология ва бошқа қатор тармоқларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳаларда ҳам ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.
Ўзбекистон етакчисининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳамкорларга нафақат ўсиб бораётган ички бозорни, балки қўшни давлатлар ва минтақалар бозорларига чиқиш имкониятини ҳам таклиф этмоқда.
"Манфаатдор шерикларимизга нафақат ўсиб бораётган ички бозоримиз, балки қўшни мамлакатлар ва минтақаларга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини ҳам таклиф этамиз", — деди президент.
3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.
ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.
Янгиликлар лентаси
0