ЖЧда Россия ТИВ Ўзбекстонга мухлислик қилади — Захарова

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Албатта, қўллаб-қувватлаймиз, кузатамиз, спорт руҳида мухлислик қиламиз, чунки Ўзбекистон биз учун қардош ва дўст мамлакат, деди Россия ТИВ вакили.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Россия ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққанидан хурсанд ва албатта уларни қўллаб-қувватлайди, деди вазирлик расмий вакили Мария Захарова, Sputnik мухбирининг саволига жавобан.

"Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этадиган МДҲдан ягона жамоа бўлди, Россия Ташқи ишлар вазирлиги мундиалда Ўзбекистонга мухлислик қиладими?, - дея савол берди Sputnik мухбири.
"Бутун қалбимиз билан мухлислик қилсак бўлсак бўладими? Назаримда, бу буюк спорт ютуғи учун чин дилдан, самимий қувонч ҳисси билан қўллаб-қувватлагимиз келяпти. Албатта, қўллаб-қувватлаймиз, кузатамиз, спорт руҳида мухлислик қиламиз. Чунки Ўзбекистон биз учун қардош ва дўст мамлакат", - деди Россия ТИВ вакили.
Шунингдек, Захарова бугун Санкт-Петербургда Ўзбекистон ва Россия орасида мулоқотлар бўлиб ўтиши ва энергетикага оид қизиқарли лойиҳалар борлиги ҳақида гапирди.
Янгиликлар лентаси
0