Деҳлидаги меҳмонхона ёнғинида ўзбекистонликлар жабрланмади — ТИВ

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с надписью МИД Узбекистана
Фасад здания с надписью МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Oбуна бўлиш
Элчихона Ҳиндистон расмийлари билан боғланиб, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Деҳлидаги меҳмонхона ёнғинида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
3 июнь куни Ҳиндистон пойтахти Деҳлининг жанубий қисмидаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиққан.
Маҳаллий расмий манбалар маълумотига кўра, фожиа оқибатида 21 киши ҳалок бўлган. Уларнинг камида 17 нафари хориж давлатлари, жумладан, Либерия, Нигерия, Мозамбик ва Бангладеш фуқароларидир.
Айрим манбалар жабрланганлар орасида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳам бўлиши мумкинлигини қайд этган.
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Консуллик бўлими ҳодиса тафсилотларини аниқлаш учун Ҳиндистоннинг ваколатли органлари билан зудлик билан боғланган.
ТИВ маълумотига кўра, олинган расмий ахборотда ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги тасдиқланган.
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2026
ТИВ: Жанубий Кореяда заводдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ
Янгиликлар лентаси
0