Ўзбекистон Санкт-Петербург шаҳрига энг кўп сайёҳ бораётган давлатлар рўйхатига кирди

© Sputnik / Б.Манушин / Медиабанкка ўтишЗдание Академии художеств в Санкт-Петербурге
Здание Академии художеств в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2026
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловга кўра, шаҳарга яқин хориждан энг кўп сайёҳлар Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжондан келмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон Санкт-Петербург шаҳрига энг кўп сайёҳ юборадиган яқин хориж давлатлари қаторига киради. Бу ҳақда шаҳар губернатори Александр Беглов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Санкт-Петербургга яқин хориж мамлакатлари орасида асосан Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжондан сайёҳлар ташриф буюради.

“Яқин хориж давлатлари орасида бизга Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжондан энг кўп меҳмонлар келади. Узоқ хориж давлатлари орасида эса анъанавий равишда Хитой, Эрон, Туркия ва Ҳиндистон ажралиб туради”, — деди Беглов.

Губернаторнинг таъкидлашича, сайёҳлар оқимида қулай авиақатновлар муҳим ўрин тутади. Ҳозир Санкт-Петербургда 115 та Россия ва халқаро йўналиш мавжуд. Уларнинг саккизтаси ўтган йили очилган.
Янги йўналишлар орасида Ўзбекистоннинг Андижон шаҳри, Беларуснинг Брест шаҳри, Хитойнинг Саня курорти, Вьетнамнинг Нячанг шаҳри, Шри-Ланкадаги Хамбатота ва Сухум бор. 2026 йилда улар қаторига Марокашнинг Касабланка шаҳри ҳам қўшилди.
Санкт-Петербургда 3–6 июнь кунлари Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. РИА Новости форумнинг бош ахборот ҳамкори ҳисобланади.
Куда чаще всего ездили туристы из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп бораётган топ-5 давлат
Янгиликлар лентаси
0