https://sputniknews.uz/20260602/uzbekistan-bosh-suyak-operatsiya-bola-qoldiqlar-58029667.html
Ўзбекистонда 4000 йил олдин бош суягида операция қилинган бола қолдиқлари топилди
Ўзбекистонда 4000 йил олдин бош суягида операция қилинган бола қолдиқлари топилди
Sputnik Ўзбекистон
Олимлар Жарқўтон ёдгорлигида бронза даврига оид қабрни ўрганди. Қабрда икки бола қолдиқлари топилган, улардан бирининг бош суягида трепанация излари аниқланган. Бу Марказий Осиёдаги энг қадимги шундай ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
2026-06-02T12:17+0500
2026-06-02T12:17+0500
2026-06-02T12:17+0500
тарих
археологик топилма
сурхондарё
италия
илм-фан
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/02/58029479_9:0:951:530_1920x0_80_0_0_45f2cd73e95bf9994f336bc72750ca78.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Италиялик ва ўзбекистонлик археологлар Сурхондарёдаги қадимий Жарқўтон манзилгоҳида 4000 йиллик қабрни ўрганди. Қабрдан икки боланинг қолдиқлари топилган, улардан бирининг бош суягида қадимий жарроҳлик амалиёти излари аниқланган. Бу ҳақда Италия ТИВ сайтида эълон қилинган Саленто университети археологлари хабарида маълум қилинди.Қазилма ишлари Саленто университетидан Энрико Аскалоне ва Термиз давлат университетидан Алишер Шайдуллаев бошчилигидаги Италия–Ўзбекистон археологик экспедицияси томонидан олиб борилган.Жарқўтон Окс цивилизацияси, яъни Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуасига оид йирик бронза даври ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Манзилгоҳ ҳудудида қалъа, сарой, ибодатхона ва турар жойлар қолдиқлари аниқланган.Археологлар топган қабрда тахминан уч ва беш ёшли икки бола бирга дафн этилган. Мутахассислар ҳисобича, қабрнинг ёши тахминан 4000 йилга тенг.Тадқиқотчилардан бири топилмани Жарқўтоннинг яна бир кутилмаган сирларидан бири деб атаган.Олимлар бундай операция нима мақсадда қилинганини ҳозирча аниқ билмайди. У даволаш, оғриқни енгиллатиш ёки маросимий сабаблар билан боғлиқ бўлган бўлиши мумкин. Кейинги тадқиқотлар бу саволларга аниқроқ жавоб бериши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250914/namangan-noyob-qolyozma-tangalar-51952188.html
сурхондарё
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/02/58029479_127:0:834:530_1920x0_80_0_0_9f9d4689d8e671c833b6732dee2185a1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тарих, археологик топилма, сурхондарё, италия, илм-фан, ўзбекистон
тарих, археологик топилма, сурхондарё, италия, илм-фан, ўзбекистон
Ўзбекистонда 4000 йил олдин бош суягида операция қилинган бола қолдиқлари топилди
Жарқўтонда 4000 йиллик қабрдан бош суягида операция излари бўлган бола қолдиқлари топилди. Бу Марказий Осиёдаги энг қадимги трепанация ҳолати бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Италиялик ва ўзбекистонлик археологлар Сурхондарёдаги қадимий Жарқўтон манзилгоҳида 4000 йиллик қабрни ўрганди. Қабрдан икки боланинг қолдиқлари топилган, улардан бирининг бош суягида қадимий жарроҳлик амалиёти излари аниқланган. Бу ҳақда Италия ТИВ сайтида эълон қилинган Саленто университети археологлари хабарида
маълум қилинди.
Олимларнинг фикрича, бу Марказий Осиёда ҳужжатлаштирилган энг қадимги трепанация ҳолати бўлиши мумкин. Трепанация — бош суягида махсус тешик очиш билан боғлиқ қадимий жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.
Қазилма ишлари Саленто университетидан Энрико Аскалоне ва Термиз давлат университетидан Алишер Шайдуллаев бошчилигидаги Италия–Ўзбекистон археологик экспедицияси томонидан олиб борилган.
Жарқўтон Окс цивилизацияси, яъни Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуасига оид йирик бронза даври ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Манзилгоҳ ҳудудида қалъа, сарой, ибодатхона ва турар жойлар қолдиқлари аниқланган.
Археологлар топган қабрда тахминан уч ва беш ёшли икки бола бирга дафн этилган. Мутахассислар ҳисобича, қабрнинг ёши тахминан 4000 йилга тенг.
Тадқиқотчилардан бири топилмани Жарқўтоннинг яна бир кутилмаган сирларидан бири деб атаган.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда 4000 йил аввал боланинг бош суягида бундай амалиёт ўтказилганини тасаввур қилиш қийин эди, аммо энди бу маълумот археологик далиллар билан тасдиқланмоқда.
Олимлар бундай операция нима мақсадда қилинганини ҳозирча аниқ билмайди. У даволаш, оғриқни енгиллатиш ёки маросимий сабаблар билан боғлиқ бўлган бўлиши мумкин. Кейинги тадқиқотлар бу саволларга аниқроқ жавоб бериши кутилмоқда.