Мирзиёев кимё саноатида импорт 4,5 млрд долларга етганини танқид қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев раскритиковал импорт в химическую промышленность, который достиг 4,5 млрд долларов.
Мирзиёев раскритиковал импорт в химическую промышленность, который достиг 4,5 млрд долларов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
Соҳада ички талабнинг 60 фоизи ҳам маҳаллий маҳсулотлар билан қопланмаяпти
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда сўнгги йилларда соҳага 8,3 миллиард долларлик инвестиция киритилгани, 87 та йирик қувват ишга туширилгани таъкидланди.

Шу даврда ПВХ, “яшил” водород, кўпикли полипропилен, БОПП плёнка каби 60 тадан ортиқ юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Соҳада экспорт 3 карра ўсган, ишчилар сони 50 мингдан ошган.

Шу билан бирга, президент кимё саноатидаги ўсиш республика саноатидаги умумий ўсишдан ортда қолаётганини танқид қилди. Сўнгги тўққиз йилда саноат ўртача 6,3 фоизга ўсган бўлса, кимёда бу кўрсаткич 3 фоизга ҳам етмаган.
Кимё маҳсулотлари импорти йилига 4,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган кимёвий маҳсулотлар ички талабнинг 60 фоизини ҳам қопламаяпти.
Йиғилишда “Навоийзот” ёнидаги кластерда 1 миллиард долларлик 10 та кам тоннали кимё лойиҳасини бошлаш топширилди.
Шунингдек, уч йилда 2,8 миллиард долларлик 42 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси белгиланди. Бу орқали 2030 йилга бориб азотли, фосфорли ва сувда эрувчан ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш режалаштирилган.
Рассмотрены вопросы ускорения реализации инвестпроектов в химической промышленности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
Президент кимё саноатида $2,5 млрд инвестиция ва $720 млн экспорт режалари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0