Вақт қалами остида: Бухоро миниатюраси дунёни мафтун этмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовБухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев
Бухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Мусаввир Рахмон Бакаев Бухоро миниатюра мактаби анъаналарини сақлаган ҳолда, халқаро кўргазмаларда Ўзбекистон миниатюра санъатини намоён этмоқда.
Миниатюра санъати Шарқ тасвирий санъатининг энг нозик ва мураккаб йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бухорода бу анъана XVI–XVII асрларда Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврида шаклланиб, Ҳирот миниатюра мактаби таъсирида ривожланган ҳолда ўзининг мустақил бадиий услубини яратди. Бугунги кунда эса ушбу меросни замонавий мусаввирлар давом эттирмоқда. Улар орасида Рахмон Бакаев алоҳида ўрин тутади.
© Sputnik / Бахром ХатамовБухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
Бухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Бухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
Рахмон Бакаев Бухоронинг тарихий қисмида туғилиб, вояга етган. Санъатга бўлган қизиқиши ёшлигидан шаклланган бўлиб, 2005 йилда машҳур устоз Жаҳонгир Ашуровдан миниатюра санъати сирларини ўрганишни бошлаган. Бугунги кунда мусаввир қарийб йигирма йилдан бери Бухоро миниатюра мактаби анъаналарини давом эттириб келмоқда.
© Sputnik / Бахром ХатамовСайёҳ миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев устахонасида
Сайёҳ миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев устахонасида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Сайёҳ миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев устахонасида
Унинг устахонаси деворларида миниатюра асарлари, халқаро сертификат ва дипломлар жой олган. Мусаввир эски ва янги қўлда тайёрланган ипак қоғозларда ижод қилади. Иш жараёнида у катталаштирувчи ойна, нозик мўйқаламлар, олтин ва кумуш барглар, темпера ҳамда табиий минерал бўёқлардан фойдаланади. Унинг таъкидлашича, қўлда тайёрланган қоғоз ранглар ёрқинлигини узоқ йиллар сақлаб қолиш имконини беради.
© Sputnik / Бахром ХатамовРаҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
Раҳмон Бакаев ижодида Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, Фаридиддин Аттор каби буюк алломалар, шунингдек Алишер Навоий асарларига ишланган миниатюралар алоҳида ўрин тутади. Унинг асарларида нафақат майда деталларга аниқлик, балки маънавий мазмун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
© Sputnik / Бахром ХатамовБухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев
Бухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Бухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев
Мусаввирнинг асарлари бугунги кунда Ўзбекистондан ташқарида ҳам кенг танилмоқда. У Жазоир, Хитой, Буюк Британия, АҚШ ва Туркияда ўтказилган халқаро кўргазма ва фестивалларда қатнашиб, бир қатор нуфузли мукофотларга сазовор бўлган. Хусусан, Хитойнинг Гуйчжоу шаҳридаги халқаро халқ ҳунармандчилиги кўргазмасида кумуш мукофотни қўлга киритган, Нью-Йоркдаги Art Expo New York ҳамда АҚШдаги Art Santa Fe кўргазмаларида иштирок этган.
© Sputnik / Бахром Хатамов Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
 Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
Яқинда бухоролик мусаввир номи яна халқаро маданий майдонда янгради — унинг ижоди Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги маданий кўргазмада намойиш этилди. Бугун ушбу кўргазмаларнинг афишалари ва дипломлари мусаввир устахонасидаги ўнлаб мукофотлар қаторидан жой олган.
© Sputnik / Бахром ХатамовМиниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев иш жараёнида
Миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев иш жараёнида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев иш жараёнида
Мутахассислар фикрича, Рахмон Бакаев миниатюраларининг қиймати нафақат юқори маҳорат, балки тарихий меросни сақлаб қолишда ҳам намоён бўлади.

"Миниатюра санъати бутун Ўзбекистонда яхши маълум ва кенг тарқалган. Миниатюралар нафақат тарихий воқеалар ёки сарой ҳаётини акс эттирувчи ҳужжат, балки ўз даврининг руҳини ифода этувчи асарлардир. Бу ҳолатни Рахмон Бакаев ижодида ҳам кўриш мумкин", — дейди Бухоро давлат университети фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Лазизбек Хаитов.

© Sputnik / Бахром ХатамовБухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев
Бухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Бухоролик миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев
Мусаввирнинг ўзи эса санъатнинг асосий вазифаси анъанани сақлаш ва кейинги авлодга етказиш деб ҳисоблайди.

"Бухоро миниатюраси — бу шунчаки тасвирий санъат эмас. Бу бизнинг маданиятимиз, тарихимиз ва дунёқарашимизнинг хотирасидир. Мен қадимий услубларни сақлаб қолиш ва шу билан бирга бу санъат бугун ҳам яшаб келаётганини дунёга кўрсатишга ҳаракат қиламан", — дейди Рахмон Бакаев.

© Sputnik / Бахром ХатамовРаҳмон Бакаев сайёҳ билан ўз асарлари ҳақида суҳбатлашмоқда
Раҳмон Бакаев сайёҳ билан ўз асарлари ҳақида суҳбатлашмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Раҳмон Бакаев сайёҳ билан ўз асарлари ҳақида суҳбатлашмоқда
© Sputnik / Бахром ХатамовМусаввир Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
Мусаввир Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Мусаввир Раҳмон Бакаев мўйқаламига мансуб асар
Бугунги кунда мусаввир “устоз-шогирд” анъанаси асосида шогирдлар тайёрлашда давом этмоқда. Шу билан бирга, унинг ижодига хорижий давлатларда қизиқиш ортиб бормоқда. Турли мамлакатлардан келаётган таклифлар ва кўргазмалар бухоро миниатюраси ҳануз жаҳон маданий меросининг муҳим қисми эканини кўрсатмоқда.
© Sputnik / Бахром ХатамовМиниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев дипломлари
Миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев дипломлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Миниатюрачи рассом Раҳмон Бакаев дипломлари
Замонавий санъат тез суръатларда ўзгараётган бир даврда Рахмон Бакаев миниатюралари қўл меҳнати, сабр ва асрлар давомида шаклланган маданий хотира қадрини эслатиб турибди.
Янгиликлар лентаси
0