https://sputniknews.uz/20260529/ruminiya-dron-tufayli-rossiya-konsulligini-yopadi-57952517.html
Руминия дрон туфайли Россия консуллигини ёпади
Руминия дрон туфайли Россия консуллигини ёпади
Sputnik Ўзбекистон
Бухарест Москвани Галатидаги бинонинг томига урилган номаълум дрон ҳодисасида асоссиз айблади. 29.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-29T17:45+0500
2026-05-29T17:45+0500
2026-05-29T17:45+0500
руминия
дрон
консуллик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0a/37736248_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_539d2e8c465e7e14bc3ad8973e56ae64.jpg
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Руминия Константадаги Россия консуллигини ёпади, деб эълон қилди президент Никушор Дан.Бугун Мудофаа вазирлиги дрон Галатидаги бинонинг томига урилгани ва икки киши жароҳат олганини эълон қилди. Руминия расмийлари ҳодисада Россияни айблади, аммо ҳеч қандай далил келтирмади. Руминия ҳарбийлари дронни радар тизимлари билан кузатиб боришига қарамай, уни ушламади.Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Европа Иттифоқининг дрон ҳодисасига муносабатини Владимир Зеленскийнинг террористик жиноятларидан эътиборни чалғитишга қаратилган Брюссел услубидаги танқидлар деб рад этди. Унинг қўшимча қилишича, Москва бош консулликнинг ёпилишига ўз жавобини беради.Яқинда Украина дронлари Европа ҳаво ҳудудида бир неча бор кузатилган. Россиянинг Молдовадаги элчиси Олег Озеров дронлар Украинадан хорижий ҳудудга учиб ўтганини таъкидлади.Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг бошқа мамлакатлар ҳаво ҳудудини бузгани ҳақидаги даъволарга изоҳ берар экан, уларни бўш ва асоссиз деб атади.
руминия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0a/37736248_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_05056d2f9665f37d5c1ee06405f52566.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
руминия, дрон, консуллик, россия
руминия, дрон, консуллик, россия
Руминия дрон туфайли Россия консуллигини ёпади
Бухарест Москвани Галатидаги бинонинг томига урилган номаълум дрон ҳодисасида асоссиз айблади.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Руминия Константадаги Россия консуллигини ёпади, деб эълон қилди президент Никушор Дан.
"Россиянинг Константадаги бош консули персона нон грата деб эълон қилинди ва консуллик ёпилади", деди Дан Олий Миллий Мудофаа Кенгаши йиғилишидан кейинги брифингда.
Бугун Мудофаа вазирлиги дрон Галатидаги бинонинг томига урилгани ва икки киши жароҳат олганини эълон қилди. Руминия расмийлари ҳодисада Россияни айблади, аммо ҳеч қандай далил келтирмади. Руминия ҳарбийлари дронни радар тизимлари билан кузатиб боришига қарамай, уни ушламади.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Европа Иттифоқининг дрон ҳодисасига муносабатини Владимир Зеленскийнинг террористик жиноятларидан эътиборни чалғитишга қаратилган Брюссел услубидаги танқидлар деб рад этди. Унинг қўшимча қилишича, Москва бош консулликнинг ёпилишига ўз жавобини беради.
Яқинда Украина дронлари Европа ҳаво ҳудудида бир неча бор кузатилган. Россиянинг Молдовадаги элчиси Олег Озеров дронлар Украинадан хорижий ҳудудга учиб ўтганини таъкидлади.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг бошқа мамлакатлар ҳаво ҳудудини бузгани ҳақидаги даъволарга изоҳ берар экан, уларни бўш ва асоссиз деб атади.