Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини санаб ўтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЕОИИнинг барча асосий фаолиятида фаол иштирок этмоқда — Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Остонада бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Ўз нутқида давлат раҳбари, Ўзбекистон ЕОИИнинг барча асосий фаолиятида фаол иштирок этаётганини ва Иттифоқ давлатлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлилдан боаётганини таъкидлади.
Хусусан, Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг қуйидаги бешта устувор йўналишларини санаб ўтди:
1.
Ўзбекистон ва ЕОИИ орасида тўсиқсиз савдо учун ягона рақамли макон шакллантириш. Бу электрон тижоратни тартибга солишга ёндашувларни ишлаб чиқиш ва уйғунлаштиришни, божхона, фитосанитария ва ветеринария назорати соҳаларида рақамли маълумотлар алмашинувини, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ва электрон ҳужжатларни босқичма-босқич тан олишни ўз ичига олади.
2.
Саноат ҳамкорлигига янги туртки бериш. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологик ҳамкорлик ва янги ишлаб чиқариш занжирларини яратишга бизнеснинг қизиқиши ортиб бормоқда. Истиқболли соҳалар қаторига саноат автоматлаштириш ва робототехника, энергия компонентларини ишлаб чиқариш, сувни тежайдиган технологиялар, илғор қурилиш материаллари киради.
3.
Энергия самарадорлигини ошириш, "яшил" трансформация бўйича қўшма дастурни қабул қилиш. Бу энди нафақат экологик муаммо, балки саноатнинг узоқ муддатли рақобатбардошлигининг асосий омилидир.
4.
Миллий электрон бандлик хизматларини интеграция қилиш орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини янги даражага кўтариш. Бу ерда гап фуқароларга бўш иш ўринлари, бандлик шароитлари ва миграция қоидалари ҳақида тўғридан-тўғри маълумот олиш имконни берувчи қулай ва узлуксиз рақамли муҳитни яратиш ҳақида кетмоқда. Бу меҳнат бозори эҳтиёжларини қондириш, ишчилар малакасини ошириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш имконини беради.
5.
Биз "Марказий Осиё туризм ҳалқаси" ташаббусини бошладик. ЕОИИ давлатларини ушбу сайёҳлик йўналишини машҳур рақамли платформаларда биргаликда тарғиб қилишда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Ҳурматли ҳамкасблар, хулоса қилиб айтганда, ЕОИИ билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқламоқчиман. Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг юқорида тилга олинган қўшма ташаббуслар ва лойиҳалардаги иштироки ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга ва мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади.
Янгиликлар лентаси
0