Бишкекда ШҲТ таҳлилий марказлари форуми бўлиб ўтди

© © Sputnik / Табылды КадырбековФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2026
Oбуна бўлиш
Тадбир ШҲТнинг 25 йиллик юбилейига бағишланди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар таҳлилий марказлари форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда UzA.
Анжуманда ташкилотга аъзо давлатлар таҳлилий марказлари раҳбарлари ва илмий доиралари вакиллари, маҳаллий расмийлар, шунингдек Бишкекдаги дипломатик корпус вакиллари қатнашди.
Форумда Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов сўзга чиқиб, минтақавий ҳамкорликнинг замонавий ривожланиш тенденциялари ҳамда ШҲТ+ форматидаги экспертлараро ҳамкорликнинг жорий ҳолатига тўхталди.
Шунингдек, савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартиб-таомилини соддалаштириш, бизнес вакилларини умумий лойиҳаларга фаол жалб қилиш, шунингдек ташкилотнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси мақсадлари билан уйғунлигини мустаҳкамлаш мавзуларига эътибор қаратди.
Иштирокчилар юқори даражадаги ялпи мажлис ҳамда турли мавзулардаги тўртта шўъба йиғилишида глобал беқарорлик шароитида ШҲТ майдони хавфсизлиги ва барқарорлиги, иқтисодий интеграция, транспорт-рақамли боғлиқлик, умумий интеллектуал маконни шакллантириш, тоғли ҳудудларни ривожлантириш, шунингдек халқаро муносабатлар трансформацияси шароитида тузилма таҳлилий марказлари ролини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Тадбир якунида ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, тузилманинг стратегик салоҳиятидан янада самарали фойдаланишга йўналтирилган амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда экспертлар мулоқотини янада чуқурлаштириш зарурлиги бир овоздан тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0