Россиялик олимлар куйган ярани тез даволаш учун махсус гел яратишди

© Getty Images / RunPhotoВрач пишет
Врач пишет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2026
Oбуна бўлиш
Янги гел яра юзасидаги ҳароратга қараб даволаш моддаларнинг чиқарилишини таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Москвадаги Сеченов номли тиббиёт университети олимлари куйишни тез даволаш учун гибрид гидрогел тизимини ишлаб чиқдилар, деб хабар берди университет матбуот хизмати.
"Сеченов университетининг Регенератив тиббиёт институти ва В.A. Рахманов номидаги тери ва таносил касалликлари клиникаси олимлари куйиш жароҳатларини даволаш учун гибрид гидрогел тизимини ишлаб чиқдилар. Анъанавий гидрогел боғламларидан фарқли ўлароқ, янги тизим ҳароратга сезгир микро ва наногелларни гидрогел тизими билан бирлаштиради", - дейилади хабарда.
Янги гел тизими яра юзасидаги ҳароратга қараб терапевтик моддаларнинг назорат остида чиқарилишини таъминлайди.
"Биз куйиш ярасининг табиий хусусиятидан - битиши билан аста-секин пасайиб борадиган юқори ҳароратдан фойдаландик. Бу бизга фаол моддаларнинг чиқарилишини автоматик равишда тартибга солувчи тизим яратиш имконини берди", деб тушунтирди лойиҳа раҳбари ва Амалий микрофлуидика лабораторияси бошлиғи Анастасия Шпичка.
Матбуот хизмати ишлаб чиқилган тизимнинг биомослиги тери моделида in vitro тажрибаларда ва лаборатория ҳайвонларида in vivo тажрибаларда тасдиқланганини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0