Ўзбекистонда қанча бензин ишлаб чиқарилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда январь-апрель ойларида 7,1% кўпроқ бензин ва 17,1 фоиз кўпроқ дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди.
2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг йирик корхоналари томонидан 417,5 минг тонна бензин ва 381 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 ва 17,1 физга кўп, дейилади Миллий статистика қўмитаси хабарида.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида Республикада 12,6 млрд м³ табиий газ, 209 минг тонна нефть ва 1,3 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0