АҚШ Эрон томонидан жорий этилган Ҳўрмуз бўғози бошқармасига санкциялар киритди

© AP Photo / Kamran JebreiliНефтяные танкеры проходят через Ормузский пролив. Архивное фото
Нефтяные танкеры проходят через Ормузский пролив. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2026
Oбуна бўлиш
Апрель ойида Эрон кемаларнинг Ҳўрмуз бўғози орқали ўтишини тартибга солувчи махсус орган тузган эди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қўшма Штатлар Эрон томонидан жорий этилган Ҳўрмуз бўғози бошқармасига санкциялар киритди.
"Форс кўрфази бошқармаси Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасининг махсус белгиланган фуқаролар ва блокланган шахслар рўйхатига қўшилди", деб эълон қилди АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (ОFАС).
Апрель ойида Эрон кемаларнинг Ҳормуз бўғози орқали ўтишини тартибга солувчи махсус орган тузди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълумотларига кўра, Ҳормуздаги фуқаролик ва тижорат кемаларининг барча ҳаракати белгиланган йўналиш бўйлаб ва Эрон расмийлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
АҚШ - Эрон сулҳи

28 февралда бошланиб 40 кун давом этган урушдан сўнг, АҚШ Эроннинг 10та шартдан иборат тинчлик битимини музокаралар асоси сифатида қабул қилишини айтиб, 8 апрелдан икки ҳафталик сулҳ эълон қилди.

Лекин Исроил шу куннинг ўзида Ливанга оммавий авиа ҳужумлар уюштирди. Эрон бунга жавобан Ҳўрмуз бўғозини яна ёпиқ деб эълон қилди.

АҚШ ва Эрон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. АҚШ Эронга қўшимча талаблар қўйди, Эрон эса уларни қабул қилмади.

Шундан сўнг 13 апрель куни Трамп Ҳормуз бўғозининг ташқи томонидан ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Эрон портларига кириб-чиқаётган кемаларни блокировка қилишни эълон қилди.

Бунга жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди ва кейинги алоқалардан бош тортди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0