Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПраздничное мероприятие по случаю Международного женского дня.
Праздничное мероприятие по случаю Международного женского дня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2026
Oбуна бўлиш
Президент ўз табрик сўзида бошқа мамлакатлардаги мусулмонларни, чет элда ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонликларни ҳам қутлаган.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.

Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни бугунги улуғ айём – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман, дейилади табрик сўзида.

Шунингдек, давалат раҳбари ўз табрик сўзида сўнгги йилларда Ўзбекистонда ислом динининг асл моҳиятини ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги қилинаётган ишлар, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Марғилон шаҳридаги Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий ва туризм мажмуаси очилиши ҳақида айтиб ўтган.
Ундан ташқари, президент, ҳар йили Ўзбекистондан 15 мингдан ортиқ киши ҳажга бораётгани ва бу йил биринчи марта “Президент ҳожилари” дастури йўлга қўйилганини ҳам алоҳида қайд этган.
Шавкат Мирзиёев ўз табрик сўзида бошқа мамлакатлардаги мусулмонларни, чет элда ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонликларни ҳам қутлаган.
Фурсатдан фойдаланиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги мусулмон дўстларимиз ва ҳамкорларимизга ҳам қизғин қутловларимизни йўллаб, уларга тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаб қоламиз.
Қурбон ҳайити муносабати билан бу йил ҳам бир неча кундан иборат дам олиш кунлари белгиланди. Байрам кунларида ҳам элимиз хизматида, Ватан сарҳадларида ўз вазифасини масъулият билан адо этаётган юртдошларимизга алоҳида миннатдорлик билдирамиз.
Чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошларимизни ҳам самимий табриклаб, уларнинг барчасига эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Илоҳим, Яратган парвардигор эл-юртимизни ўз паноҳида асрасин! Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин, - дейилади табрик сўз якунида.
Янгиликлар лентаси
0