https://sputniknews.uz/20260527/putin-rossiya-musulmonlarini-qurbon-bayrami-bilan-tabrikladi-57896832.html
Путин Россия мусулмонларини Қурбон байрами билан табриклади
Путин Россия мусулмонларини Қурбон байрами билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Президент табрик сўзида Россия мусулмон идоралари фаолияти алоҳида қайд этилган. 27.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-27T10:49+0500
2026-05-27T10:49+0500
2026-05-27T10:49+0500
россия
президент
владимир путин
мусулмонлар
қурбон ҳайити
байрам
табрик
самимий табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/0a/43372679_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_f4937247c26518f5588b72bae2114905.jpg
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон байрами билан табриклади. Бу ҳақида Россия Мусулмонлар бошқармаси хабар қилмоқда. Шунингдек давлат раҳбари Россия Федерациясининг мусулмон ташкилотлари мамлакат ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этиб, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, ижтимоий аҳамиятга эга таълим ва хайрия ташаббусларини амалга оширишга катта ҳисса қўшаётганини таъкилади. Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади. Ислом манбааларида айтилишига қараганда ушбу кун Иброҳим пайғамбар Оллоҳга қурбонлик келтирган куни шарафига байрам қилинади.Ислом дини Россиядан энг кенг тарқалган динлардан бири ҳисобланади. Россияда 14,5 миллондан ортиқ мусулмонлар яшайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/0a/43372679_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_4a9f4edef1f111c9fe23383ac61cb0eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, президент, владимир путин, мусулмонлар, қурбон ҳайити, байрам, табрик, самимий табрик
россия, президент, владимир путин, мусулмонлар, қурбон ҳайити, байрам, табрик, самимий табрик
Путин Россия мусулмонларини Қурбон байрами билан табриклади
Президент табрик сўзида Россия мусулмон идоралари фаолияти алоҳида қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон байрами билан табриклади. Бу ҳақида Россия Мусулмонлар бошқармаси
хабар қилмоқда.
Президент ўз табрик сўзида, Қурбон ҳайит инсонларни меҳр-оқибат ва адолат, раҳм-шафқат ва тақводорликка чақиришини алоҳида таъкидлаб ўтди ва Россия мусулмонлари ўз аждодларининг кўп асрлик анъаналарига содиқ қолган ҳолда ушбу қадимий байрамни кенг нишонлаётганини қайд этди.
Шунингдек давлат раҳбари Россия Федерациясининг мусулмон ташкилотлари мамлакат ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этиб, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, ижтимоий аҳамиятга эга таълим ва хайрия ташаббусларини амалга оширишга катта ҳисса қўшаётганини таъкилади.
Ва, албатта, Ватан ҳимоячиларини, уларнинг оилаларини ва яқинларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қимматли ишларингиз чуқур миннатдорчиликка лойиқдир. Сизга соғлиқ, муваффақият ва энг яхши тилакларимни тилайман, дейилади табрикда.
Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади. Ислом манбааларида айтилишига қараганда ушбу кун Иброҳим пайғамбар Оллоҳга қурбонлик келтирган куни шарафига байрам қилинади.
Ислом дини Россиядан энг кенг тарқалган динлардан бири ҳисобланади. Россияда 14,5 миллондан ортиқ мусулмонлар яшайди.